“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармасида 2021 йил давомида бажарилган ишлар чора-тадбирлаш иш режаси ҳамда йўл хариталари бандларига мувофиқ равишда амалга оширилди. Ҳар ойнинг 5 санасига қадар uzbekistonmet.uz расмий-веб сайт ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириб борилди. Ушбу маълумотлар, шунингдек, Очиқ маълумотлар порталига ҳам юкланиб, бўш иш ўринларига муносиб мутахассисларни ишга қабул қилиш жараёнининг очиқлиги ҳамда шаффофлиги таъминланди.
Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари” рукни таркибида иккинчи — “Онлайн резюме” нимрукни очилди ва у ерда мурожаатчилар ўз таржимаи ҳоли, яъни резюмени тўлдириб киритиши ҳамда Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ходимлари билан онлайн режимга мулоқотга кириши имконига эга бўлишди — https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume;
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ходимларининг малакасини ошириш мақсадида 2021 йил январь-декабрь ойларида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармонига асосан Ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш (ERP, SCADA ва бошқалар) тизимларини жорий этилаётганлиги сабабли 2021 йилда 15 нафар мутахассис ўқитилди;
2021 йилда жамиятнинг 66 нафар ходимлари учун “Нурафшон” санаториясида ўқув курслари ташкил этилди ва шу баробарида соғлиғини тиклаш учун шарт-шароит яратилди;
2021 йилда Низомий номли Ўзбек тили ва адабиёти университети кошидаги марказда ўзбек адабий тили меъёрларини ва давлат тилида иш юритиш курси бўйича Акциядорлик жамиятининг 16 нафар ходим ўқитилди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори ижроси бўйича Жамиятнинг 20 нафар мутахассислари февраль ойида малакаси оширди;
2021 йилда ISO 9001-2015 сифат сертификати бўйича Жамиятнинг 23 нафар раҳбари халқаро сертификатини қўлга киритишди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 16 мартдаги 06/24-41-сонли топшириқ хатига асосан Республика энергетика тармоғини трансформация қилиш доирасида, DEVA тажрибасини ўрганиш мақсадида, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига Жамиятнинг 9 нафар раҳбар ходимлар 2021 йилнинг март ойида малака ошириб келди;
2021 йилда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академиясининг 4 ойлик ўқув курсида 2 нафар ходим ўқитилди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 26 октябрь куни Электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича ўтказилган 87-сон йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятда замонавий технологиялар, жиҳоз ва ускуналар, электроника ва автоматика, дастурий таъминотларни ишда қўллай оладиган малакали мутахассисларни тайёрлаш учун ўтган йилнинг март ойида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург энергетика малака ошириш институти қўшимча касбий таълим Федерал давлат автоном ўқув муассасаси билан меморандум тузилди ва Жамиятнинг 40 нафар раҳбар-мутахассислари учун 2021 йилнинг май-июль ойларида онлайн дарслар ташкил этилди;
Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7126
Жамиятнинг ички имкониятларидан фойдаланиб 2021 йил январ-декабрь ойларида филиалларда ташкил қилинган ўқув курсларида 2020 нафар ходимнинг малакаси оширилди.
2021 йилда Жамиятнинг 5 нафар раҳбарлари Россия Федерацияси, Челябинск вилояти, Жанубий Урал мустаҳкамлаш ва изоляция заводига (УАИЗ) ташриф буюриб, ускуналар ишлашини яхшилаш ва юқоридаги электр тармоқлари ва нимстанцияларда инновацион технологияларни жорий этиш, электр саноати объектларини қуриш юзасидан икки томонлама семинарда иштирок этиб, масалалар муҳокамаси бўйича маслаҳатлашув амалга оширилди;
2021 йилда ISO 37001-2016 халқаро стандарти асосида коррупцияга қарши курашиш эксперт аудитори ўқув курси бўйича 19 нафар раҳбар-ходимлар халқаро сертификатини қўлга киритди;
2021 йилда Жамиятнинг 3 нафар раҳбар-мутахассиси “Россети” АЖ томонидан ҳар йилги профессионал мутахассисларнинг WorldSkills усули бўйича очиқ халқаро корпоратив мусобақасида қатнашиш, фавқулотда вазиятларда бошқариш тизимларинг автоматлаштириш буйруқларини узатиш каналларинг ишончлилигини ошириш ва энергия таъминоти тизимлари (ШЭТ)дан фойдаланиш бўйича мавжуд тажриба алмашиш масалаларига бағишланган давра суҳбатида қатнашиш юзасидан Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрининг “Уралэнергосервис” томонидан уюштирилган семинар тренингда қатнашишди;
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли баёнига асосан “2019-2020 ўқув йилларида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ва 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёнига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси йиғилишининг иқтисодиёт йўналишида камида беш йиллик тажрибага эга номзодлар орасидан 2021-2022 ўқув йилида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ходимлари орасидан 19 нафар мутахассис танлаб олиниб, ОТМга суҳбат натижаларига кўра талаба бўлди;
Бундан ташқари, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Энергетика визирлигининг 2021 йил 30 августдаги 126-сонли буйруғига асосан Жамиятнинг 3 нафар раҳбар-мутахассислари Бирлашган Араб Амирликларининг “Honeywell” компаниясини тажрибасини ўрганиш ҳамда энергетика тармоғи соҳасини рақамлаштириш жараёнларига илғор технологияларни жорий этишини ўрганиб келишди;
2021 йилда Энергетика компаниялари билан ҳамкорлик дастури (USEA)га асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ходимлари учун DigSILENT дастурий таъминоти ёрдамида электр тармоқларини компьютер дастури орқали моделлаштириш, Муқобил энергия манбаларини жорий этиш мавзусида Украинанинг Киев шаҳрида Жамиятнинг 5 нафар раҳбар-мутахассис ходимлари ўқув семинарида қатнашди;
2021 йилда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станциялар қуриши учун хорижий инвесторлар билан инвестицион лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш “Қайта тиклануви энергия манбалари тараққиёти ва энерготизим билан паралел ишлаш амалиёти” мавзусида Германиянинг Кессел шаҳри “Fraun-Institut fur Enerliewirtchaft” институти 3 нафар раҳбар-ходимлар ўқув тренингда иштирок этиб келишди;
2021 йилда жамиятинг Юридик бошқармаси ҳамда филиалларда фаолият юритувчи 9 нафар юрискольсултлари учун “Юридик хизмати томонидан давлат органларининг фаолиятида қонун устиворлиги ва қонунийликни таъминлашда иштироки” мавзусида ўқув семинарларида қатнашиб келди.
2021 йилда Жамиятнинг 1 нафар раҳбари Корея Республикасининг «Birgaram International Expo of Elektrik Pover Technologi (BIXPO-21)» томонидан Атом энергетикаси йўналиши бўйича ўтказилган кўргазма ҳамда конференцияда иштирок этиб келди.
2021 йилда жамиятнинг 27 нафар раҳбар-мутахассислари хорижий тилларни ўрганиш мақсадида Саmbridj хорижий тилларни ўргатиш марказида инглиз тили курсларига қатнашишди.
2021 йилда Италиянинг милан шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазма ва EDF компаниясининг (Франция) “конфиренция Enlit, PowetGen 2021” томонидан ташкиллаштирилган электр энергетика тизимини рақамлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва уларнинг магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларга таъсири, давлат хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиявий моделлари ҳамда улар доирасида тузилган шартномаларни хуқуқий экспертизадан ўтказишга қаратилган ўқув семинарда 1 нафар раҳбар қатнашди.
2020 йил 29 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли Фармонига асосан 2 нафар раҳбар-ходимга техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илм даражасини ёқлаши учун шароит яратилиб берилди.
Ўзбекитон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби”да Жамиятнинг 2 нафар ходими таълим олиш учун имкониятлар яратилди.
✍️ И.Хамидов, Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати