Янгиликлар
2026 йилда: жами генерация қувватлари 27,4 минг мегаваттга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 110 миллиард киловатт•соатга етказилади
  • 31.01.2022
  • 210

   Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни электр энергияси соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди:

  Лойиҳалар тақдимотида Президентимиз ягона энергетика тизими 220–500 киловольтли магистрал электр тармоқлар орқали тўлиқ ҳалқалаштирилмагани, Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергоузелнинг асосий қисмида 500 киловольтли тармоқлар йўқлиги, баъзи магистрал тармоқлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали ўтгани айтиб ўтди.

  Шу боис, мамлакатимизда 500–750 киловольтли тармоқларни қуриш орқали ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилган. Хусусан, 2026 йилга бориб, жами генерация қувватларини 27,4 минг МВт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 млрд кВт•соатга етказиш мўлжалланган. Шунда юртимизнинг барча ҳудудлари 500–750 киловольтли тармоқлар орқали мустаҳкам боғланади ва бир бутун тизим яратилади.

 

  ‖ Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>