Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 22 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4663 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 948 нафар хотин-қизлар ва 1095 нафар ёшлардан иборат.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини 2019 йил 17 сентябрдан бошлади ва тасарруфига Жамият таркибидаги 22 та филиалдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларини бирлаштирди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонун, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Уставларига мувофиқ олиб боради.
Бирлашган касаба уюшмасининг 22та филиаллари бошланғич касаба уюшма ташкилотлари 2021 йилда иш режаларига мувофиқ самарали меҳнат фаолияти олиб бордилар, жумладан:
· Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш мақсадида Республикамизнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор қадамжолари — Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарларига саёҳатга ходимлар ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди. Тошкент денгизи соҳилидаги “Қалдирғоч” дам олиш зонасига саёҳатлар ташкил этилди. ("Сирдарё МЭТ", "Тошкент ТСҚ", "Тошкент МЭТ", "Energo-IT" филиаллари).
· Барча байрамлар муносабати билан жамоаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. 8 март, Наврўз, Мустақиллик, Конституция куни, 22 декабрь — Энергетиклар куни касб байрамлари муносабати билан барча филиаллар ва таркибий бўлинмаларда байрам тадбирлари ташкил этилди. Бу тадбирларга энергетика тизими ривожига ўз ҳиссасини қўшган Энергетика фахрийлари таклиф этилди. “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлган ҳамда Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурнома олган ходимларга гулдасталар, эсдалик совғалари тақдим этилиши уюштирилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· Ходимларнинг юбилей саналари, пенсияга чиқиши ва туғилган кунлари муносабати билан уларга қимматбаҳо совғалар, зарчопон, эсдалик папкалари ва гулдасталар топширилиши уюштирилди барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· 2021 йилда 124 нафар ходимлар юбилей саналарини нишонладилар ва уларга Жамият томонидан 203 200 минг сўм рағбатлантирув тўлови ажратилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· Пенсияга 81 нафар ходим кузатилди ва уларга Жамият томонидан 288 622 минг сўм рағбатлантирув тўлови ажратилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· 8 март байрами муносабати билан Акциядорлик жамиятининг 1012 нафар хотин-қизларига Жамият томонидан 1 031 223 минг сўмлик рағбатлантирув тўлови берилди. Барча касаба уюшмалари томонидан хотин-қизларга байрамга эсдалик совғалари тақдим этилди.
· Ҳўжалик ҳисобидан 1% Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Янги йил байрами муносабати билан Жамият ходимларининг 5 020 нафар фарзандларига 491 960 минг сўмлик Янги йил совғалари берилди. Янги йил байрами томошаларига, болалар ўйин майдончаларига чипталар харид қилинди ва бепул тарқатилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· Пандемия даврида ижтимоий кўмакка муҳтож ходимларга ва «COVID-19» касали билан касалланган ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди. 2021 йилда ходимларга ижтимоий кўмак ва соғлигини тиклаш учун касаба уюшма қўмиталари томонидан 222 003 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· Янги йил байрами арафасида подстанцияларда ош ташкил этиш, байрам дастурхони тузаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари берилди (Барча филиалларда).
· Концерт, театрларга чипталар харид қилинди: Юлдуз Усмонова, Алишер Файз, "Дизайн" жамоаси, Янги йил байрами тадбирлари ва бошқаларга... (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· 1 сентябрь ўқув йили арафасида 2 ва ундан ортиқ мактаб ёшидаги ўқувчи фарзанди бўлган ходимларнинг фарзандларига ўқув-қуроллари харид қилинди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига асосан Жамият тасарруфидаги филиалларнинг барча касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, воллейбол ва минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақа ғолибларига ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.
· 1-июнь Болаларни ҳимоя қилиш кунига "Ашхабод" истироҳат боғига 400 дан зиёд чипталар тарқатилди (“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий бошқарув аппарати, "Energo-IT" филиали).
· Ходимларнинг 83 нафар фарзандларига “Чотқол” , 28 нафарига Қашқадарё вилоятида жойлашган “Нурафшон” болалар дам олиш лагерларига йўлланмалар берилди. Олинган йўлланмалар ходимларнинг фарзандларига имтиёзли қилиб берилди, Жамият ва Касаба уюшмаси маблағларидан бу мақсадларни амалга оширишга 97 231 минг сўм маблағ сарфланди ("Тошкент МЭТ", "Жиззах МЭТ", "Тошкент ТСҚ", "Қашқадарё МЭТ", "Тошкент шаҳар МЭТ", "Магистралтармоққурилиш", "Energo-IT" филиаллари ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий бошқарув аппаратида).
· Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларга бассейнга имтиёзли абонементлар тарқатилди.
· Ходимларнинг аризаларига асосан уларга ва уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикасининг сиҳатгоҳлари ва дам олиш уйларига йўлланмалар ажратилмоқда. “Нурафшон” сиҳатгоҳига 250 дан зиёд имтиёзли (ходимга 30% га, оила аъзосига 50% га), “Угам” дам олиш масканига 14 дона (45% га), Касаба уюшмаси маблағидан "Хумсон", "Зомин", "Оқтош" ва бошқа санаторияларига 74 дона, ижтимоий суғурта маблағларидан 23 дона имтиёзли 45% лик йўлланмалар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига берилди. (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
· Пандемия даврида карантин ҳолатида ишлаган подстанция ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари доимий ажратиб турилди ("Қашқадарё МЭТ" филиаллининг Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудида ишлайдиган ходимларига).
· Республиканинг оммавий ахборот воситалари газета ва журналларга 2022 йил учун «Ишонч», «Ишонч-Доверие», «Даракчи», «Саодат» ва бошқа газеталарга обуналар ташкил қилинди (барча филиаллар ҳамда Марказий бошқарув аппаратида).
2022 йилда ҳам «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишда куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда хизмат қилади.
✍️ Нодира Хидирова, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати