Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Қизилтепа туманига ишга кириш учун 2018 йилдан буён бир неча оғзаки мурожаат қилгандим. Бўш иш ўрни йўқлиги тўғрисида оғзаки жавоб беришди...”
  • 04.01.2022
  • 280

Мурожаат эгаси: Тиллаев Миркомил Саидович

Электрон почта: tillaevmirkomil555@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Ушбуни ёзиб маълум қиламанки, «Миллий электр тармоқлари» Қизилтепа туманига ишга кириш учун 2018 йилдан буён бир неча маротаба мурожаат қилдим. Қайта-қайта, оғзаки мурожаат қилгандим. Бўш иш ўрни йўқлиги тўғрисида оғзаки жавоб беришди. Лекин шундан кейин бир неча ходимларни ишга қабул қилишди. Менинг мурожааатим ўз ҳолича қолаверди. Сиздан илтимос, “Миллий электр тармоқлари” Қизилтепа туманига ишга киришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Миркомил Саидович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди. Мурожаатингизга жавоб ўрнида аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, ташкилотимизнинг тўлиқ номи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бўлиб, унинг Қизилтепа бўлими мавжуд эмас. Акциядорлик жамиятимиз таркибида “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали мавжуд. Бўш иш ўринларига белгиланган талабларга мувофиқ номзодларни танлаб ишга қабул қилиш Филиал раҳбарияти ва ходимлар билан ишлашга масъул мутахассислар зиммасига юклатилган. Фақат раҳбар кадрларнинг бўш иш ўринларига тавсия қилинган номзодлари Акциядорлик жамиятининг маъмурияти орқали тегишли тартибда суҳбатдан ўтказилиб, тегишли бўлим ва бошқармалардан ижобий тавсия олганидан сўнг ишга қабул қилиниши мумкин.

Тахминимизча, Сиз турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга мурожаат қилган бўлишингиз мумкин. Унинг ҳар бир туманда бўлгани каби Қизилтепа туманида ҳам электр тармоқ корхонаси — туман бўлими мавжуд.

Умуман олганда,  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳам, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам 2019 йилда ташкил топган.

Қўшимча маълумот:

Ҳурматли фуқаро, Миркомил Саидович, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш бошқармасининг kadr_nes@mail.ru электрон почтасига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>