Янгиликлар
2021 йил САРҲИСОБИ. 3-сонли: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тизимида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби
  • 09.01.2022
  • 366

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси О. Тўхташев 2021 йил мобайнида Жамият тасарруфидаги бир қанча тузилмаларда бўлиб, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати билан яқиндан танишиб чиқди. Масъул ходимлар билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича мулоқотлар олиб борди. Тузилмалардаги ички ва ташқи ёзишмалар, ҳужжатлар, ҳисоб-китоб, статистика ва хизмат хатларининг давлат тилида иш юритиш қоидаларига мослигини ўрганди. Шунингдек, жойлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, пешлавҳалар ва бошқа кўргазмали ахборот матнлари давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини кўздан кечирди.

  Бундан ташқари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимига кирувчи барча филиаллар учун давлат тилида иш юритиш асослари бўйича масофавий маҳорат дарслари олиб борилди. Ходимларнинг соҳавий тил бойлигини ривожлантириш мақсадида Жамият сайти ва ижтимоий тармоқларида тизимда кўп қўлланиладиган сўз ва атамалар ҳамда уларнинг шарҳларини бериб бориш йўлга қўйилди.

 

 

  Бугунги кунда бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан тизимдаги барча ёзишмалар, чиқувчи хат ва ҳужжатларнинг саводхон тайёрланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилган. Бу борадаги ишларни изчил давом эттириш ҳамда талаб этилган даражада бўлишини таъминлаш мақсадида бошқарув раиси ҳамда раис ўринбосарлари номидан йўлланадиган ҳар қандай хат ва ҳужжатлар маслаҳатчи кўригидан ўтказилади ва у томонидан киритилган тузатиш ва ўзгартиришлардан сўнг иккинчи нусхаси имзоланган ҳолда раҳбариятга киритилади.

  Тизимда 2020 йил март ойидан эътиборан маслаҳатчилик жорий этилган ва салкам икки йиллик давр мобайнида хат-ҳужжатларнинг фақат давлат тилида (хорижий мамлакатларга рус ва инглиз тилидаги таржимаси билан биргаликда) тайёрланишига эришилди.

 

 

  2021 йил мобайнида ойма-ой Жамият бошқармалари ходимларининг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ташкил этилган ўқув жараёнларидаги иштироки таъминланди.

  Шунингдек, Жамият ҳамда унинг тасарруфидаги барча бошқарма ва бўлимларга тегишли мавжуд меъёрий ҳужжатлар (низомлар, лавозим йўриқномалари ва ҳоказо) рус тилидан ўзбек тилига ўгирилиб, қайтадан мукаммал ишлаб чиқилди.

  Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан нашр қилиниб, республикамиздаги мавжуд идора ва ташкилотларга беғараз тақдим этиб келинаётган “Давлат тилида иш юритиш” қўлланмаси, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек тили меъёрлари” каби китоблар тизимларга эҳтиёжга қараб тақсим қилинмоқда.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8020

  Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда тасдиқланган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар марказга тақдим этиб борилди.

  Бошқарув раиси маслаҳатчиси, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва журналист Ориф Тўхташ 2021 йил мобайнида ҳам ўзининг долзарб мавзулардаги мақола ва ижодий ишлари билан марказий нашрларда, теле ва радиоканалларда кўплаб чиқишлар қилди.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5774

  Хусусан, “Янги Ўзбекистон” газетасининг бир қанча сонларида ўзининг таҳлилий ва ижодий ёндашувлари билан мақолалар чоп эттирди. “Ўзбекистон-24” телерадиоканали кўрсатув ва эшиттиришларида ижодкор ҳамда давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида кўп бор қатнашди.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8686

  Бевосита бошқарув раиси маслаҳатчиси ташаббуси билан таниқли ижодкорлар, журналист ва сиёсий шарҳловчилар иштирокида Жамият ходимларининг халқ билан мулоқот ва муомала этикети, давлат тилида иш юритиш ҳамда саводхонликни юксалтириш каби бир қатор долзарб мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.

 

  ✍️ Ориф Тўхташев, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>