Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Кунига уч маҳал “свет” ўчади. “Электрасет” ходимлари келиб, трансформатор ортиқча юкламани кўтара олмаётганини айтиб, созлаб, чироғимизни ёқиб беришади. Шу устахоналарни...”
  • 27.12.2021
  • 518

  Мурожаат эгаси: Қаршибоев Диёрбек Хайруллла ўғли

  Электрон почта: qarshiboyevdiyorbek30@gmail.com

  Мурожаат мазмуни: “...Уйда ток ўчиб қолди. Пули тугаган бўлса керак деб 50 минг сўм ташладим. Дарров ёнмади... “Электросет” рақамига қўнғироқ қилдим, ҳеч ким кўтармади. Пул ташлаганда “свет” ёнмаса, “электросет” телефонларини ҳеч ким кўтармаса, биз нима қилишимиз керак?!”

 

  Мурожаат эгаси: Сухроб Ражабов

  Электрон почта: lech_fak@mail.ru

  Мурожаат мазмуни: “...Ассалому алайкум! Мен Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри,  Насаф кўчасида яшайман. Қўшнилар билан келишиб, анча йиллар олдин кўчамизга (25 хонадон учун) трансформатор ўрнаттирган эдик. Тўрт-беш йилдан буён электрмонтаж устахоналар бизнинг трансформаторга уланиб келади (3–5 таси). Айнан шу ойларда кунига  уч маҳал “свет” ўчади. “Электрасет” ходимлари келиб, трансформатор ортиқча юкламани кўтара олмаётганини айтиб, созлаб, чироғимизни ёқиб кетишади. Шу электрмонтаж устахоналарни бизнинг трансформатордан уздириш ёки уларни бошқа тармоққа улаш имкони борми?”

 

  Мурожаат эгаси: Мамадалиев

  Электрон почта: samum101@mail.ru

  Мурожаат мазмуни: Қибрай туманида тез-тез электр энергияси авария ҳолатига келади. Раҳбар ходимлар нимага чорасини кўриб қуймайди?”

 

  Мурожаат эгаси: Соломов Фарход Акрамжанович

  Электрон почта: solomovf@mail.ru

  Мурожаат мазмуни: “...Ишлатиб яроқсиз ҳолга келиб қолган трансформатор атрофини ҳеч қандай ҳимоя банерларсиз ва шу атрофдаги 5 та хўжаликнинг розилигисиз (хонадонларда одам йўқлигидан фойдаланиб), Уйчи “электросет” ходимлари трансформатор ўрнатиб кетишган.

  Трансформатор хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда (ариқ ёқасига, оғиш эҳтимоли ўта кучли жойга, қарама-қарши томонидаги уйни қаршисига, трансформаторга келадиган юқори кучланишли электрга мослашган таянч устунига) ўрнатилган. Бу таянч устуни орқали юқори кучланишли электр токи ўтади ва ундан бутун маҳаллага, қўшни маҳаллаларга ҳам электр тарқатиладиган ҳолда режалаштирилган.

  Ҳозирги кунда аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби юқорилиги ва ҳудудда аҳоли сони кўплигини ҳисобга олиб, кабеллардан ўт чиқиб, уйнинг том қисмига илашиб кетиш эҳтимоли жуда катта. Йўлнинг қатнов қисмида жойлашган бу трансформатор ва “столба” нотўғри ўрнатилгани бўйича бир неча бор огоҳлантиришимизга қарамасдан Наманган шаҳар, Уйчи “электросет” ходимлари ва раҳбари трансформаторни бошқа жойга кўчиришга қаршилик кўрсатмоқда.

  Қонун бўйича одамларни трансформатордан чиқадиган зарарли нурлардан ҳимоя қилиш учун трансформатор ва хонадон орасида масофа 7 метрни ташкил килиши керак. Лекин Уйчи “электросет” ходимлари томонидан ўрнатилган трансформаторни хонадон билан узоқлиги атиги 2.5 метрни ташкил қилади.

  Тирик организм учун зарарли магнит майдон ҳосил қиладиган, юқори қувватли ёғни ўз ичига олган электр жиҳозларини ишлатишда инсонга хавф туғдирадиган, унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган трансформаторни ўрнатишда, магнит майдонининг кучи, товуш нурланиши умуман ҳисобга олинмаган.

  Ваҳоланки, шу жойдан 100–200 метр узоқдаги жойларда аҳоли яшамайдиган, лекин тераклар экилган жойлар бор. Бундан ташқари, 8 та шунга ўхшаш хонадони йўқ ер-жойлар мавжуд.

  Шуларни ҳисобга олган ҳолда ва шу ерда яшаётган 5 та хўжалик хавфсизлиги учун, электр токи тарқатадиган таянч устуни ва трансформаторни хавфсиз жойларга ўтказиб беришингизни сўраймиз.

  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорида кўрсатилган нормаларга зид бўлган ҳолат учун, хавфсизлик қоидалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар амал қилмаган, мурожаатимни бефарқларча қолдиргани ва лавозимга масъулиятсизлик билан ёндашгани учун Уйчи “электросет” раҳбарига чора кўриб беришингизни сўрайман.

  Кўрилган чора буйруғидан ва масала ечими бўйича ҳужжатларни solomovf@mail.ru манзилига жўнатишингизни сўрайман

  Манзил: Уйчи тумани, Ёрқўрғон қишлоғи, Тепасарой МФЙ, Устоз кўчаси. Соломов Фарход Акрамжанович

 

  Мурожаатларга жавоб: Ҳурматли фуқаролар Қаршибоев Диёрбек Хайруллла ўғли; Сухроб Ражабов; Мамадалиев ҳамда Соломов Фарход Акрамжанович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

   Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8732

 

  ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, соҳага тегишли кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

  ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

  het.uz – расмий веб-сайти

  Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

  Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

  Call centre: 1154

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>