Янгиликлар
2021 йил натижалари сарҳисоби: Кеча «Ўзбекистон МЭТ» АЖда кенгайтирилган тартибдаги йиғилиш бўлиб ўтди
  • 24.12.2021
  • 451

  Кеча, 23 декабрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув аппарати биносида 2021 йил натижалари саҳисоби бўйича кенгайтирилган тартибдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси, унинг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари директорлари, лойиҳалаштириш институти раҳбарлари, Марказий бошқарув аппаратининг бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизмат бошлиқлари қатнашди. Шунингдек, кенгайтирилган мажлисда видеоконференцалоқа орқали ҳудудий бўлинмалар бош муҳандислари, юқори кучланишли подстанция ва электр тармоқларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ўрта буғин раҳбарлари — соҳа мутахассислар иштирок этишди.

 

  2021 йилги фаолият сарҳисобига бағишланган кенгайтирилган йиғилишни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси Д.А.Исақулов очиб бериб, якунланаётган 2021 йилда Акциядорлик жамиятида амалга оширилган ишлар, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш, қурилиш-монтаж амалиётлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиш жараёнлари, умуман, эришилган ютуқ ва йўл камчиликлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

Дадажон Айнақулович йиғилиш иштирокчилари, улар орқали бутун жамоани кириб келаётган 2022 йил билан самимий табриклаб, барча ҳамкасбларимизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, самарали меҳнат фаолияти ва касбий муваффақиятлар тилади.

  Йиғилишда, шунингдек, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари Х.Б.Элмуродов ҳамда С.С.Артиковнинг ҳисоботлари тингланди.

  Холиқ Бобоёрович магистрал электр тармоқлари филиалларида 2021 йилги иш режасига биноан амалга оширилган ишлар кўлами, муваффақиятли якунланган лойиҳалар ҳамда унда ўзининг меҳнати ва ташаббуси билан ажралиб турган ходимларни эътироф этди. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларни ҳам қаттиқ танқид остига олди. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари Х.Б.Элмуродов ўз сарҳисоб ҳисоботида Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли асосий кўрсаткичларни ўзаро солиштириб, Акциядорлик жамиятининг 2021 йилги иш фаолиятини таҳлил этди. Жумладан, жорий йилда бажарилган ишларни 2020 йил билан солиштириб, ўсиш суръатлари, 2022 йилдаги режа марраларининг натижадорлиги ҳақида ўз фикрларини баён этди.

  Батафсил:   https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9553

  Бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари С.С.Артиков инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, капитал қурилиш, маҳаллийлаштириш, саноат ва ахборот технологиялари соҳасида кооперацион алоқаларни кенгайтириш масалаларига тўхталиб, 2021 йилда бу борада амалга оширилган ишлар самарадорлигини таҳлил этди. Собиржон Садуллаевич ўз ҳисоботида Давлат харидлари йўналишида олиб борилган ишлар, қонунчиликдаги янгиликлар, маҳаллийлаштириш дастури, Акциядорлик жамиятида иш бошлаган Трансформацияни амалга ошириш офиси фаолият ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари ўз сарҳисоб ҳисоботида электрон слайд тақдимотини намойиш этиб, эришилган ютуқлар қаторида йўл қўйилган айрим камчиликларни фотодалиллар шаклида тақдим этиш орқали таҳлил этди.

  Кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш, ўзаро муҳокамалар, 2022 йил режалари таҳлили билан якунланди. Филиал раҳбарлари ўз ҳисоботи ва режаларини баён этишди.

  Йиғилишнинг иккинчи қисмида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2021 йилги фаолиятида ташаббус ва жонбозлик кўрсатган мутахассис ходимларнинг меҳнат фаолияти Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан алоҳида эътироф этилиб, фахрий унвон ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

  Қуйидагилар “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хизмат кўрсатган энергетик” унвони билан тақдирланди:

1. Артиков Собиржон Садуллаевич — Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари;
2. Йулдашев Козимжон Абдуманнопович — “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали директори;
3. Баймухамедов Абдулазиз Абдукадирович — “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали директори;
4. Хушназаров Холмурот Холикович – “4-сонли монтаж бошқармаси” бош директори.

  “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали директори Арслонов Собитжон Сувонович “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хизмат кўрсатган энергетик” ҳамда Ўзбекистон энергетика тизимида 30 йилдан ортиқ самарали меҳнат фаолияти олиб борганлиги учун “Энергетика фахрийси” унвонлари билан тақдирланди.

 

  “Ўзэнергоинжиниринг" АЖ бош директори Абдужаббаров Зокир Юлдашевич “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хизмат кўрсатган энергетик” ҳамда Ўзбекистон энергетика тизимида 30 йилдан ортиқ самарали меҳнат фаолияти олиб борганлиги учун “Энергетика фахрийси” унвонлари билан тақдирланди.

 

  Қуйидагилар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Энергетика фахрийси” унвони билан тақдирланди:

  1. Бегматов Фарход Суванбердиевич — Ҳисоб-китоб шартномалар бўлими бошлиғи.

  Қуйидагилар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Энергетика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди:

  1. Джураев Зафар Дадажонович — Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи;

  2. Сапарбаев Руфат Янгибаевич — “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали директори;

  3. Худайназаров Илхомжон Азамқулович — “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали директори.

 

  Қуйидагилар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди:

  1. Юлдашев Шоҳрух Раҳматжон ўғли — Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

  2. Лигский Андрей Александрович — Марказий реле ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати бошлиғи ўринбосари;

  3. Абдуллаев Акмал Абдимутал ўғли — Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи мутахассиси;

  4. Азимов Нодир Шавкатович — Автотраспорт ва механизмлар бошқармаси бошлиғи;

  5. Фазлетдинова Маҳфуза Иргашевна — Ишлаб чиқариш хўжалиги хизмати фарроши;

  6. Ахмедов Ғайрат Ғойибович — “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директори;

 

  7. Абдуллаев Баҳодир Ҳамидович — “Тошкент тиббий-санитария қисми” муассасаси бош ҳакими;

  8. Гаппаров Самижон Набиевич — “Наманган тиббий-санитария қисми” муассасаси бош ҳисобчиси.

  Қуйидагиларга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ташаккурномаси эълон қилинди:

  1. Мирзараимова Майсара Юсупбековна — Иш юритиш бошқармаси бошлиғи;

  2. Артикбаев Амон Абдурасулович — Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси;

  3. Мухиддинов Бахтиёр Баходирович — Миллий диспетчерлик хизмати катта диспетчери;

  4. Хашимова Нигора Руслановна — Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи офис менеджери;

  5. Каримов Камол Ибрагимович — Капитал қурилиш, лойиҳа ва сметаларни экпертиза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

  6. Касимова Шоиста Юнусбаевна — Ишлаб чиқариш хўжалиги хизмати фарроши.

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>