Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов “Сардор” ва “Қизил-Равот” подстанциялари фаолиятини ўрганди
  • 21.12.2021
  • 357

  Ёдингизда бўлса, яқинда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик натижалари тўғрисида маълумот эълон қилган эдик.  

 

  Батафсил: 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсуми: “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали фаолиятига бир назар  

  Шу билан бирга, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрь санасидаги 326-сонли буйруғига асосан «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтказилган "Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги" тадбирларини ёритган эдик.

  Батафсил: «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида "Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги" тадбирлари ўтказилди

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов жорий йилнинг 18 декабрь куни “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли “Сардор” ва “Қизил-Равот” подстанциясига ташриф буюриб, Наманган вилоятидаги юқори кучланишли подстанция ва электр тармоқларида амалга оширилган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари билан бевосита танишди.

  Филиал фаолиятини таҳлил этишда асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3284-сонли Қарорининг ижроси ўрганилди ҳамда амалга оширилган модернизация-реконструкция ишлари юзасидан техник-муҳандислик тавсиялари берилди.

 

  Ташриф давомида Холиқ Бобоёрович филиал тасаруффидаги барча бино-иншоотларнинг техник назорати, шунингдек, 220/110/10 кВли “Сардор” подстанцияси бинолари,  “Қизил-Ровот” подстанцияси Оператив бошқарув пульти биносидаги мукаммал таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Дастурий режа бўйича амалга оширилган ишларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди. Шунингдек, ташриф давомида Х.Б.Элмуродов 220 кВли “Қизил-Равот” подстанциясида бажарилган ишлар, ВЛ-220, Л-40-Кр ҳамда Л-40-К-2 ишчи номли электр узатиш линияларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.  Янги қурилма ва панелларни кучланиш ҳамда токда синаш жараёнида иштирок этди.

  Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги электр объектларида ишлар тўғри йўлга қўйилган бўлиб, наманганлик энергетиклар ўз олдиларига қўйган вазифаларни сидқидилдан бажариш билан машғул.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>