ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида "Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги" тадбирлари ўтказилди
  • 16.12.2021
  • 227

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрь санасида “Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 326-сонли буйруғи имзоланган эди.

  Буйруқда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ қуйи тизими бўлинма ва филиаллари объектларида “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш белгиланган.

  Мазкур буйруқ билан кўрик ойлиги тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш натижаларини умумлаштириш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Марказий комиссияси таркиби эълон қилинди. Унга кўра, Комиссия раиси "Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов, аъзолари: З.И.Атаев, А.Б.Султонов, Ш.С.Кулибаев, М.К.Бобоев, Ш.Э.Зиёев, Н.Ш.Азимов ҳамда С.Р.Хайдаровлардан иборат.

  Ўтган бир ой давомида «Ўзбекистон миллий электр тармо?лари» аксиядорлик жамияти таркибидаги барча филиалларда "Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги" тадбирлари ўтказилди.

  ⇒ Қўшимча маълумотлар:

  ► “Ўзбекистон МЭТ” АЖ: 2021 йил 16 ноябрдан 16 декабргача ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги ўтказилади

 https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1527

  ► Ис газидан огоҳ бўлинг!

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1593

  ► "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли "Гулча" подстанциясида ёнғин хавфсизлик ойлиги тадбирлари

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1659

 ► 220 кВ кучланишли “Келес” подстанциясида “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбири ўтказилди

  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1686

  ► uza.uz — Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг махсус репортажи:

  ►Lotin (+video) / кирилл (+видео)

 

   ‖ Веб-саҳифа ‖  Telegram ‖  FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>