Янгиликлар
Бугун 220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида "Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги" тадбири ўтказилди
  • 16.12.2021
  • 247

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрь санасидаги 326-сонли буйруғига асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ қуйи тизими бўлинма ва филиаллари объектларида “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш белгиланган.

  Ўтган бир ой давомида Акциядорлик жамияти таркибидаги барча филиалларда "Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги" тадбирлари ўтказилди.

  Бугун, 2021 йил 16 декабрда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида ўтказилган шундай тадбирда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тез тиббий ёрдам бўлинмалари иштирок этишди.

 

✍️ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>