Янгиликлар
Саноат ярмаркасида иштирокчилар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий иш фаолияти билан танишмоқдалар
  • 15.12.2021
  • 224

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда Акциядорлик жамияти ўз стенди билан иштирок этмоқда.

  Бугун «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати раҳбари ҳамда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали директори маҳаллий саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес вакиллари билан учрашиб, Акциядорлик жамиятининг асосий иш фаолияти, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, модернизация-реконструкция амалиётлари ва қурилиш-монтаж ишлари билан таништириб ўтди.

  Ярмарка иштирокчиларига «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг электрон манзиллари қайд этилган тарқатма материалларни тақдим этилиб, ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама этилди.

  ⇒ Эслатиб ўтамиз, Саноат ярмаркаси 14–18 декабрь кунлари фаолият юритади.

Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>