Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида барча электр станциялари тун-у кун, суткасига 24 соат – узлуксиз фаолият олиб боради
  • 15.12.2021
  • 234

  Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти таркибидаги барча корхоналарда аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор ва сифатли электр ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида тун-у кун ишлар ташкил этилмоқда.

  Хусусан, ярим тун бўлишига қарамай “Фарғона иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамиятида электр энергияси ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз равишда давом этмоқда.   

  Марказда 5-сонли турбогенератор, ГТҚ-17 МВт ва ГТҚ-7 МВт замонавий қурилмалари тўхтовсиз режимда ишламоқда.

  Жамиятнинг ўрнатилган электр энергия ишлаб чиқариш қуввати 329 МВт/соат, иссиқлик энергия ишлаб чиқариш қуввати 1449 Гкал.соатни ташкил этади.

  Замонавий ГТҚ-17 МВт ва ГТҚ-7 МВт қурилмалари бугунги кунда тўлиқ қувватларда ишлаётган бўлса, ТГ-5 турбинаси истеъмолчилар талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб фаолият олиб бормоқда.

  Замонавий ГТҚ-7, ГТҚ-17 курилмалари ишлаши ҳисобига соатига 14,3 минг метр куб табиий газ иқтисод қилишга эришилмоқда.



 

  Ўзбекистон Республикаси
  Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1671

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>