Янгиликлар
Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти алоҳида эътироф этилди
  • 14.12.2021
  • 215

  «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умирзоқов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.Саидова, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев ва бошқа ҳукумат вакиллари иштирок этишди.

  Очилиш маросимида сўз олган Бош вазир ўринбосари Сардор Ўктамович Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида эътироф этиб, Саноат ярмаркасида иштирок этишни истовчи корхона ва хусусий тадбиркорлар сони йилдан-йилга ошиб бораётганини таъкидлади.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>