ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби: Электр станциялар тун-у кун, суткасига 24 соат — узлуксиз фаолият олиб боради
  • 14.12.2021
  • 292

  Савол: Ҳозир мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялар қуриш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Лекин, айни кунларда истеъмолимизда бўлган электр энергиясининг асосий қисми қаерда ва қандай ишлаб чиқарилади?

  Жавоб: Бугунги кунда мамлакатимизда электр энергияси асосан иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр станцияларининг айни дамда юртимизда жами электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги улуши 90 фоиздан кўпроқни ташкил этади.

  Электр станциялар тун-у кун, суткасига 24 соат фаолият олиб боради. Чунки электр энергияси ишлаб чиқарилиши билан ўша сонияларнинг ўзида фойдаланадиган маҳсулотлар қаторига киради.

  Иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғи сифатида асосан табиий газ, шунингдек кўмир ва заҳира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланилади.

  Таъкидлаш лозимки, бугун тизимда замонавий, энергосамарадор ва тежамкор буғ-газ қурилмаларини жорий этиш натижасида ёқилғи сарфини кескин камайтиришга эришилмоқда.

  Масалан сўнгги 5 йил ичида Тўрақўрғон, Тошкент, Толимаржон, Навоий ва Тахиатош иссиқлик электр станцияларида фойдаланишга топширилган буғ-газ қурилмалари ўтган асрнинг 60-70 йилларида куриб фойдаланишга топширилган анъанавий энерблоклардан икки баробар кам ёқилғи, яъни табийи газ сарфлайди.




 


  “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати.

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1669

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>