Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси фаолияти билан танишди
  • 14.12.2021
  • 275

  Аввал хабар берганимиздек, бугун «Ўзэкспомарказ”да Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмарка фаолияти билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков танишиб чиқди.

  Дадажон Айнақулович электр ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ҳамда тадбиркорларнинг кўргазмага олиб келинган маҳсулотларини кўздан кечириб, ишлаб чиқарувчиларга сифат, самарадорлик ва техник-муҳандислик ечимлари юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтди.

  ⇒ Эслатиб ўтамиз, Саноат ярмаркасида Харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бошқармаси мутахассислари маҳаллийлаштириш дастури бўйича ишлаб чиқарилган ва амалиётда фойдаланилаётган электр ускуна-жиҳозлари, эҳтиёт қисмларни саноат корхоналари ҳамда тадбиркорларга намойиш этмоқда.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>