Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Ўзэкспомарказ”да ўз ишини бошлаган «Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси»да иштирок этмоқда
  • 14.12.2021
  • 226

  Бугун, 2021 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳрининг «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида «Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бошқармаси ҳамда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маҳаллийлаштириш дастури бўйича ишлаб чиқарилган ва амалиётда фойдаланилаётган электр ускуна-жиҳозлари, эҳтиёт қисмларни саноат корхоналари ва тадбиркорларга намойиш этишмоқда.

  ⇒ Айни пайтда соат 11:00 очилиши режалаштирилаётган Саноат ярмаркасининг очилиш маросимига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати Саноат ярмаркасининг иши ва Акциядорлик жамиятининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлигини ёритиб боради.

 

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>