Янгиликлар
«Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиалида экоҳашар ўтказилди
  • 10.12.2021
  • 261

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экоҳашар тадбири ўтказилди.

“Жиззах МЭТ” филиали касаба уюшмаси кўмаги ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлари ташаббуси билан ўтказилган тадбирда раҳбар кадрлар, муҳандис-чилангарлар, хўжалик ишлари ходимлари ҳамда ёш мутахассислар иштирок этишди.

Тадбир давомида филиали таркибидаги «Жиззах», «Сарибозор» ҳамда «ДНС-2» подстанциясига 500 дан ортиқ турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

✍️ «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аֹъзолари

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>