Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: 910 кВт•соат электр энергияси қаерга кетди?
  • 10.12.2021
  • 337

Мурожаатчи: Салимов Ҳасан Фарҳодович 

Мурожаат мазмуни: Мен Салимов Ҳасан Фарҳодович, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 119-уй, 76-хонадонда яшайман. 2020 йилгача хотиним ва қайнонамнинг ойлик маошидан ҳар ой электр энергияси учун ушланиб келинган. Шунинг учун 2020 йил декабрь ойида мен бориб компьютерда текшириб саҳифамдаги маълумотларни чоп этиб олганимда тўланган киловатт•соат 15939 кВт эди. Бир йилдан сўнг, 2021 йил 2 декабрь куни текширганимда, компютердаги шахсий кабинетимизда, тўланган ҳисоб кўрсаткичи 15029 киловатт•соатни кўрсатди.

Савол: 910 кВт•соат қаерга кетди? 2021 йил 4 декабрь куни соат 22:00да шахсий кабинетдаги маълумотларни текширсам, икки кунда яна 2 кВт камайганлиги аниқланди, яъни тўланган кВт 15027 ни компьютерда кўрсатди. Самарқанд шаҳар электр тармоқлари бошлиғига бу ҳақда ёзма ариза билан ёзиб мурожаат қилдим, лекин менга ҳеч ким аниқ ёзма жавоб беролмади, фақат ушбу ҳолатни тўғри эканлигини оғзаки тарзда айтишди.

Менга 912 кВт.ни “кесганлигини” амалдаги қонунчилигимиз доирасида тушунтириб, қаерга кетганлигини аниқлаб, уни топишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Менинг ҳисоб рақамим: 4120074.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ҳасан Салимов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/9319

‼️ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, соҳада кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

✔️ het.uz – расмий веб-сайти

✔️ Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

✔️ Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

✔️ Call centre: 1154

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>