Янгиликлар
Матбуот котибларининг 2021 йилги фаолияти таҳлил этилди
  • 10.12.2021
  • 379

 Бугун, 2021 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Ш.Асадов раислигида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Республика аҳамиятига молик ташкилот ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари  фаолияти самарадорлигини ошириш, йўл қўйган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А.Ходжаев, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли шўъбаларидан вакиллар иштирок этишди.

 

Учрашувда матбуот котибларининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлил этилиб, ютуқлар эътироф этилиши билан бирга йўқ қўйилган камчиликлар танқид остига олинди. Шунингдек, матбуот котиблари иш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тизимли ишлар, медиа-режа ва малака ошириш ишлари муҳокама этилди.

Учрашувда юз нафардан зиёд матбуот котиблари қаторида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси иштирок этди. Йиғилишда берилган топшириқ ва тавсиялар ижро учун қабул қилинди.

2021 йил 22–26 октябрь: Президент сайловига ташриф буюрган халқаро кузатувчилар — озарбайжонлик 7 нафар журналистлар ҳамроҳлигида ўтган 4 кун

https://t.me/ulugbekijodnamunalari/416

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчилар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокини ташкил этишдаги хизматлари, хорижий кузатувчиларга ҳамроҳлик қилиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашишда қўшган ҳиссаси учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот котиби У.П.Урунов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.
 

Учрашув сўнггида мабуот котибларининг таклифлари эшитилиб, уларни қийнаб келаётган айрим муаммолар ечими бўйича зарур тавсиялар берилди.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>