ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги Матбуот-штаби жавоб беради
  • 09.12.2021
  • 261

  Савол: Газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш ким томонидан амалга оширилади?

  Жавоб: Хонадонларга ўрнатилган газ жиҳоз ва ускуналари фойдаланувлардан, яъни истеъмолчилардан доимий диққат-эътибор ва профилактик техник хизмат кўрсатишни заруриятини талаб қилади. Агар истеъмолчи буларнинг барчасини шунчаки эътиборсиз қолдирса, у ўзи яшаб турган хонадон ва уйларни, шунингдек, ўз оила аъзолари ва яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Ўзбекистонда хонадонларга ўрнатилган газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш даврийлиги йилига камида бир марта қилиб белгиланади.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори ҳамда ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Газ хўжалигидан фойдаланишнинг хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга газ ускуналарига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш бўйича мажбурий хизматлар кўрсатиш функциялари юкланган. Шу билан бир қаторда, Акциядорлик жамияти ихтиёрийлик асосида бошқа қатор хизматлар турларини ҳам таклиф этади.

  Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мутахассислари газ ускуналарига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш, газ тармоқларининг герметиклигини текшириш, ишга тушириш, тозалаш, шунингдек, газ тақсимлаш пунктларини техник ва жорий созлаш, газ плитаси ҳамда қозонларни ўрнатиш ва таъмирлаш, уй ичи газ жиҳозларини ишга тушириш, қуриш ҳамда монтаж ишлари, истеъмолчилар учун газ тармоқларини лойиҳалаш, шунингдек газ таъминоти соҳасидаги бошқа турдаги техник ишларни олиб бормоқдалар.

  Газ жиҳозларига мунтазам техник ва профилактик хизмат кўрсатиш истеъмолчиларга газ мосламаларининг тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилиш, уларни тўғри ишлатиш бўйича йўриқномалардан ўтиш, газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш орқали ортиқча газни ҳисобга олишнинг мавжудлигини текшириш, оғир углерод оксиди сўрилиши аниқланганда мўрикон ва вентиляцион каналларни диагностика қилиш ва текшириш ҳамда тасдиқланган техник стандартларга мувофиқ газ қувурларини ётқизиш ва газ ускуналарини ўрнатиш учун лойиҳаларни буюртма қилиш имконини беради.

  Газ жиҳозларига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш учун истеъмолчилар 104 ёки 1104 рақамларга қўнғироқ қилиб ариза қолдиришлари ёки “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий филиалига мурожаат қилишлари мумкин.

 



  “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1661

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>