Бу эса электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқларининг изчил ривожлантириш, янги объектлар қуриш ҳамда мавжудлари янгиланиб бориш заруратини юзага келтирмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Уруновнинг қайд этишича, 2012–2016 йилларда 680 МВА янги қувватлар яратилган бўлса, 2017–2021 йилларда 5 минг 621 МВА қўшимча қувватлар ўрнатилган. Масалан, Наманган вилоятидаги 220 кВ кучланишли “Қизилравот” подстанциясининг модернизация-реконструкция ишлари бажарилди. Бу ерда 2 дона 200 МВА қувватга эга замонавий автотрансформатор ўрнатилиши учун “Тўрақўрғон ИЭС” АЖ ҳисобидан 41,6 миллион АҚШ доллари ҳисобида маблағ ажратилган.
– Ҳозирги кунгача 4 та 220 кВли ва 4 та 110 кВ янги замонавий элегаз ўчиргич, жорий йил август ойида 1 дона 200 МВАли автотрансформатор, 10 кВли бошқа электр ускуна ва жиҳозлари ўрнатилиб, бунинг эвазига 200 МВА қўшимча қувват узатиш имконияти яратилди. Жорий йил ноябрь ойида эса 1 дона 125 МВАли трансформатор ўрнига янги, замонавий 200 МВА автотрансформатор ўрнатилиб, муваффақиятли ишга туширилди. Айни кунларда пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан 2 та 100 метр/куб сиғимга эга ёнғингa қарши сув ҳовузи таъмирланмоқда ва яна 1 та 200 м3 метр/куб сиғимга эга янги сув ҳовузи барпо этилмоқда, – дейди “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали директори Равшан Ибрагимов.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ҳамда лойиҳага жалб қилинган қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ режасидаги барча ишлар якунланиб, 220/110/10 кВ кучланишли “Қизилровот” подстанциясида 275 МВА қувват ўтказиш имкониятига эга бўлди. Ушбу подстанцияда амалга оширилган модернизация ва реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари Наманган вилоятида жойлашган иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳолининг электр энергиясига ортиб бораётган талабини тўлиқ қондиришга хизмат қилади.
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati