Президентимиз томонидан Республикамиз миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш долзарб вазифа этиб белгиланган эди.
Ушбу умуммиллий лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида "Фарғона МЭТ" филиали томонидан 2096 туп манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган.
Ҳозирда "долзарб 40 кунлик" ҳашар доирасида ташкилотимиз ходимлари ва Ёшлар иттифоқи аъзолари ўзаро уюшқоқлик билан кўчатларнинг ярмидан ортиғи экиб бўлишди. "Яшил макон" ҳашар тадбирлари шу кунлардаги илиқ об-ҳаводан унумли фойдаланган ҳолда изчил давом эттирилмоқда.
Фарғоналик энергетиклар лоҳиҳа тадирларида ота-бобомиздан қолган ибора — "Яхшидан боғ қолар – ёмондан доғ қолар" дея электр объектлари атрофини боғга айлатиришмоқда.
✍️ "Фарғона МЭТ" филиали Ёшлар иттифоқи аъзолари
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати