Янгиликлар
Сайёр қабул: соҳа ишчи-ходимлари билан очиқ мулоқот
  • 18.11.2021
  • 366

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида жорий йилнинг 15 ноябрь куни ишчи-ходимлар билан сайёр қабул ўтказилди.

 

  Ҳозирда инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш — инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Мурожаатлар билан ишлаш борасида асос солган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

 

Сайёр қабулда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Феруз Мустафаевич Қурбонов ҳамда Ишларни юритиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шоира Зокировна Умарова иштирок этдилар.

Ф.М.Қурбонов ўз сўзини давом эттираркан, қиш мавсуми бошланиши муносабати билан электр қурилмалари ишончли ишлаши қатьий назоратда бўлиши, қурилиш-монтаж ва модернизация-реконструкция ишларининг режа асосида ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан чоралар кўриш, подстанция ҳудуди ва бино-иншоотларнинг эстетик ҳолатига доимий эътиборни қаратиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ишларини жадаллаштириш, жорий йилнинг 10 ойи якуни бўйича белгилаб олинган асосий прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилиши, маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларни босқичма-босқич алмаштириш ишларини бажариш бўйича ўз фикрларини баён этди.

 

Сайёр қабул қизғин муҳокамалар, очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Филиалдаги барча ишчи-ходимларнинг муаммосини ечиш янги Ўзбекистонда янгича тартибда иш олиб борилиши ҳамда соҳа ходимларига қулайликлар яратилиши ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалининг 2021 йил давомида эришилган натижалар алоҳида эътироф этилди.

Сайёр қабул давомида ходимлар ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар. Мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқарув раиси ўринбосари ҳамда ходимлар ўртасида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 

Ходимлар келгусида энергетика тизимини янада ривожланиши бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Сайёр қабул якунида “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалига янги бино қуриб берилганлиги, муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилгани муносабати билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув раиси   Д.А.Исақуловга ишчи-ходимлар томонидан ўз миннатдорлик билдирилди.

Энергетиклар туну-кун халқ хизматида.

✍️ Анвар Расулов, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>