Янгиликлар
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаолияти эътироф этилди
  • 12.11.2021
  • 251

  11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни кучайтириш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, ходимларнинг маънавий-маърифий саъвияларини юксалтириш ва соғломлаштириш борасидаги сидқидилдан самарали меҳнати, фаоллиги ва масъулияти, эришган натижалари орқали корхоналар ҳамда меҳнат жамоасида обрў-эътибор қозонган бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

✔️ Шунингдек, бугунги тадбирда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хидированинг ҳам самарали фаолияти эътироф этилиб, “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>