ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Қирғизистон Марказий Осиёдаги қўшниларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди
  • 03.11.2021
  • 303

   Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган «Тоқтогул» сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Қирғизистон энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев маълум қилди, деб хабар қилмоқда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

  Ибраев Бишкекда бўлиб ўтган Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими Электр энергетика мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилишида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ушбу сув омборининг сатҳи камайиши мумкин.

  «Бу ҳолат минтақада келгуси йил вегетация даврини муваффақиятли ўтишга имкон бермайди ва ўз-ўзидан маълумки, ‘Тоқтогул’ сув омборига туташ дарёлар оқиб ўтадиган қўшни мамлакатларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади», – деди у.

  Қирғизистонлик амалдор вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарурияти мавжудлигини қайд этди.

  Йиғилишда энергия ресурслари танқислиги ва унинг таннархи кескин ошиб бораётгани, дунё ва минтақада сув танқислиги туфайли кузатилаётган энергетика инқирози муҳокама қилинди.

https://daryo.uz/

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>