ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Толибон» электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги барча қарзини узишга ваъда берди
  • 25.10.2021
  • 227

   Афғонистон муваққат ҳукумати электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги қарзини тўлиқ узиш мажбуриятини зиммасига олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқовга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдулла Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегациясининг Термизга ташрифи

Фото: Twitter / Инамуллаҳ Самангани

  «Биз музокара ўтказдик, унда муваққат ҳукуматнинг энергетика йўналишига жавоб берадиган, ‘Афғонистон электр тармоқлари’ (АЭТ) компанияси вакиллари иштирок этди. Вазият тақозо этиши билан — ушбу мамлакатда банк тизими ва муваққат ҳукуматнинг тан олиниши билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд — АЭТдаги ҳамкасбларимиз зудлик билан мавжуд барча қарзларидан қутулишига келишиб олдик. Аммо шунга қарамай, биз электр энергия етказиб беришни давом этамиз», — дейди у.

  Бош вазир ўринбосарининг маълум қилишича, Тошкент Кобулга электр энергияси етказиб беришни «бир соатга ҳам» тўхтатмаган, Афғонистон «ўз эҳтиёжлари доирасида Ўзбекистондан электр энергиясини тўлиқ ҳажмда оляпти». Унинг сўзларига кўра, бу каби қарорнинг қабул қилинишига асосан «қардош афғон халқини қийин пайтда қўллаб-қувватлаш» кераклиги сабаб бўлган.

  Аввалроқ ТолоNews Афғонистон Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан электр энергияси учун қарздор бўлиб қолганини маълум қилганди.

  Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказганди. Учрашув давомида томонлар яқин орада Термиз шаҳрида савдо-иқтисодий масалаларини, жумладан, Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш тармоқлари ва Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар йўналиши бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун қўшма музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олганди.

  16 октябрь куни Термизда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Афғонистон муваққати ҳукумати вакиллари музокаралар ўтказди. Томонлар музокара давомида қиш мавсуми давомида икки томонлама савдони кенгайтиришни, шунингдек, Афғонистонга етказиб берилаётган ёқилғи ва биринчи галдаги зарурий товарлар ҳажмини оширишни муҳокама қилган.

Манба: https://daryo.uz/

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>