Янгиликлар
Инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
  • 04.11.2021
  • 269

  “Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5233-сон, 25.08.2021 й.) қабул қилинди

  Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари доирасида бюджет ссудаси маблағлари:

➖ электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖларга;
➖ табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларга ажратилади.

  Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8970

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>