Янгиликлар
Марказий Осиё энергетиклари Бишкекда: энергия ресурслари танқислиги ва ошиб бораётган нархлар, ҳамкорликдаги фаолият, минтақада сув танқислиги муаммоси
  • 31.10.2021
  • 1065

  Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими Электр энергетикаси мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши тўғрисида маълумот (Бишкек, 2021 йил 26–27 октябрь)

 

 2021 йилнинг 26–27 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 38-йиғилиши ва Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (МО БЭТ — ОЭС ЦА) Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 36-йиғилиши бўлиб ўтди.

  Йиғилишда Қозоғистоннинг “KEGOC” акциядорлик жамияти, Тожикистоннинг “Барки Точик” очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг компанияси, Қирғизистоннинг “Қирғизистон МЭТ” очиқ турдаги акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этишди. Бундан ташқари, Кенгаш ишида Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги, Қирғизистон Миллий энергетика холдинги, “Электр станциялари” АЖ ҳамда Россия Федерациясининг “Ягона энергия тизимининг тизим оператори” АЖдан вакиллар иштирок этишди.

©Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакиллари

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. МО БЭТнинг 2021 йилги вегетация давридаги иш натижалари ҳамда 2021–2022 йиллар куз-қиш давридаги иш режими;
2. Мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишининг 35-сонли баённомаси қарорларининг бажарилиши тўғрисида;
3. Мувофиқлаштириш комиссиясининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
4. “Қозоғистон электр энергетика тизими ва Марказий Осиё электр энергетика умумтизимини ривожлантириш” номли қўшма консепциянинг ишлаб чиқишга оид масалалар муҳокамаси;
5. Мувофиқлаштириш комиссиясининг бўйича 2021 йил 4 чорак ҳамда 2022 йил биринчи яримйиллиги чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида;
6. “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг (Тошкент) 2021 йилдаги иш фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссиясини тайинлаш тўғрисида;
7. Россия Федерациясининг “Ягона энергия тизимининг тизим оператори” ОАЖ МО БЭТ фаолиятига кузатувчи мақоми сифатида кириши тўғрисида;
8. “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг 2019 йил - 2022 йил учун харажатлар сметаси, таркибий тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш тўғрисида. “Энергия” МДМ фаолиятини молиялаштириш ишларининг бориши тўғрисида;
9. МО БЭТнинг навбатдаги йиғилишининг санаси ва жойини белгилаш тўғрисида.

  Кун тартибидаги масала юзасидан Кенгаш аъзолари ўртасида ўзаро фикр алмашилди. Муҳокамалар пайтида Марказий Осиё ягона энергия тизими режимларини барқарорлаштириш борасидаги ижобий ўзгаришлар алоҳида эътироф этилиб, мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар билдирилди. Бундан ташқари, йиғилишда Энергетика тизимларининг ҳамкорликда ишлашига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.

 

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилишида энергия ресурслари танқислиги ва унинг таннархи кескин ошиб бораётгани, шу билан бирга, дунё ва минтақада сув танқислиги туфайли кузатилаётган энергетика инқирози муҳокама этилди.

  Мазкур йиғилишида, шунингдек, Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Т.О.Ибраев ҳамда Қирғизистон Миллий энергетика холдинги раҳбари Т.А.Байгазиев ҳам иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

 

  Вазири ўринбосари Т.О.Ибраевнинг қайд этишича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Тоқтогул сув омборининг сув саҳти “ўлик чегара” даражасигача тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳолат минтақада келгуси йил вегетация даврини муваффақиятли ўтишга имкон бермайди ва, ўз-ўзида маълумки, Тоқтогул сув омборига туташ дарёлар оқиб ўтадиган қўшни мамлакатларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

❗️ Вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарурияти мавжудлиги таъкидланди.

 

  Кун тартибидаги “Қозоғистон электр энергетика тизими ва Марказий Осиё Бирлашган электрэнергетика тизимини ривожлантириш” номли қўшма консепциянинг ишлаб чиқиш юзасидан Гумарбек Даукеев номидаги Олмаота энергетика ва алоқа университети проректори А.А.Суахимов ахборот бериб, зарур маълумотларни тезроқ тақдим этиш зарурияти ҳақида фикр билдирди.

 

  Йиғилишда, шунингдек, Россия Федерациясининг “Ягона энергия тизимининг тизим оператори” АЖга МО БЭТ фаолиятида кузатувчи мақоми бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг 2021 йилдаги иш фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссиясини тайинлаш ҳамда Марказининг 2019 йил - 2022 йил учун харажатлар сметаси, таркибий тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

  Муҳокамалар натижаларига кўра, Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг навбатдаги 37-йиғилишини 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Йиғилишини ўтказиш жойи, санаси ва формати пандемия карантини чоралари билан боғлиқ ҳолда эпидемиологик вазиятга қараб томонларнинг келишуви билан белгиланадига бўлди.

 ✍ Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими

 ⇒ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА АФҒОНИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТОШКЕНТДА ►11.10.2019

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/97

 ⇒ МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: СОҲАДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ САЛМОҒИ ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТИБ БОРМОҚДА ►15.05.2020

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/347

 ⇒ МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ БЎЙИЧА БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИ ► 21.05.2020

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/353

 ⇒ МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: ЭКОЛОГИЯ, ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» МАСАЛАЛАРИ ► 01.10.2020

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/526

 ⇒ Онлайн мулоқот: Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги 34-йиғилиши бўлиб ўтди ► 11.12.2020

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/613

 ⇒ МАРКАЗИЙ ОСИЁ БИРЛАШГАН ЭНЕРГОТИЗИМИДА СОДИР БЎЛГАН ФАВҚУЛОТДА ҲОЛАТ БЎЙИЧА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ ► 17.04.2021

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/950

 ⇒ Online: ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ИНСТИТУТИ ҲАМДА ХАЛҚАРО ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ ИШТИРОКИДА МУҲОКАМАЛАР УЧРАШУВИНИ ЎТКАЗИШДИ ► 30.04.2021

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/978

 ⇒ Тожикистон Республикасидан Ўзбекистонга мавсумий (мелиорация даврида) электр энергияси импорт амалиёти юзасидан маълумотнома ► 10.06.2021

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1119

 ⇒ Online: Айни пайтда Марказий Осиё Бирлашган энерготизимидаги истиқболли вазифалар ижроси ҳамда мавжуд муаммолар таҳлил этилмоқда ► 29.06.2021

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1181

 

https://kun.uz/

https://daryo.uz/

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>