ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
​​Европада янги автомобиллар сотувининг бешдан бир қисми электр транспорт воситаларига тўғри келмоқда
  • 23.10.2021
  • 257

  Европада электрлаштирилган транспорт воситалари ўсишининг янги босқичи қайд этилди.  Шундай қилиб, жорий йилнинг учинчи чорагида ҳудудда жами янги автомобиллар савдосининг 19 % тўлиқ электр ва гибрид автомобиллар ҳиссасига тўғри келди.

  Қайд этилишича, охирги чоракда бензинли автомобиллар етказиб бериш 35 %га, дизель ёқилғиси эса 50 %дан кўпроққа қисқарган.

  Электромобиллар савдоси деярли 57 %га (212 мингта электрокар), гибридлар эса деярли 43 %га (197 мингта автомобиль) ўсди.

  Яқинда Ўзбекистон ҳудудидаги илк электромобиллар жорий йилнинг декабрь ойида Фарғонада йиғилиши маълум бўлди. “Central Asia Motors” Хитой электромобилларининг бир нечта моделларини синовдан ўтказишни йўлга қўяди.

 Корхонада йилига 10 мингтагача электромобил ишлаб чиқариш режалаштирилган.

#буқизиқ

@Clearenergy

Манба: https://t.me/clearenergy/1204

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>