Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоаси Парда Назирович Хидировни халқаро сертификатга эга бўлгани билан қутлайди
  • 19.10.2021
  • 251

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2021 йил 8 майдаги АФ-233-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йил 12 майдаги 167-сонли буйруғи ишлаб чиқилган эди.

  Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси энергетика статистикасини БМТ стандартларига мувофиқ шакллантириш бўйича Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов масъул этиб белгиланган.

Фармойишга асосан имзоланган буйруққа кўра, Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори гуруҳларининг тренингларида иштирок этиш ва муаммоли масалалар ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича масъул этиб Акциядорлик жамияти Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи П.Н.Хидиров иштирок этиши белгиланган.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоаси Парда Назирович Хидировни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори гуруҳлари томонидан тақдим этилган сертификатга эга бўлгани билан қутлайди.

✍️ Ахборот хизмати

>