⇒ Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, уйдаги хоналарни ёритиш, иккита телевизор, битта музлаткич ва битта кондиционер ишлатиш учун 3 кВт қувватли қуёш панеллари керак бўлади. Бундай панелларни ўрнатиш нархи – 18 миллиондан 30 миллион сўмгача.
Қуёш сув иситгичлари анча арзонроқ. Кунига ўртача 100 литр сувни иситадиган қурилма, ўрнатиш харажатлари билан бирга, тахминан 3 млн сўмга тушади. Замонавий коллекторлар қуёш ботганидан кейин ҳам уйни иссиқ сув билан таъминлай олади.
Хонадонга қуёш панеллари ва сув иситгичларини сотиб олиш харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Манба: https://t.me/xpressuz/6012
✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати