ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун жарима мавжуд
  • 13.10.2021
  • 330

   Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/10511

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>