Янгиликлар
2021 йил тўққиз ойлик сарҳисоби: Юқори кучланишли подстанцияларда режадаги (йиллик) 1568 МВА дан (9 ой давомида) 1446 МВА қўшимча қувват оширилди
  • 08.10.2021
  • 262

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасининг 2021 йил тўққиз ойлик якунлари сарҳисоби

  Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, уларни модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

 

  Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради.

  Шунингдек, бошқарма “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва, зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.

  Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб боради.

  Бошқармага 2019 йил 2 октябрда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаларни тармоқ экспертизасидан ўтказиш гувоҳномаси тақдим этилган. Мисол учун, Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси томонидан 2021 йилнинг тўққиз ойлигида қуйидаги лойиҳаларга тармоқ экспертиза хулосаси берилди:

- “Поп–Наманган–Андижон темирйўл линиясини электрификациялаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган 220 кВли “Қизил ровот” подстанциясидаги 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасини кенгайтириш” лойиҳаси;
- “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Озодлик” подстанциясидаги 10 кВли “КРУН” қурилмасини алмаштириш” лойиҳаси;
- “Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 220/110/10кВли “Беруний” подстанциясидаги 125 МВА қувватли “Т-2” автотрансформаторини ўрнатиш” лойиҳаси;
- “Навоий вилояти Томди туманидаги 220/35/6 кВли “Горная” подстанциясини қайта қуриш” лойиҳаси;
- “Тўрақўрғон ИЭС қурилиши” лойиҳаси доирасида 220 кВли “Қизил Ровот” подстанциясини қайта қуриш” лойиҳаси;
- “Жиззах вилоятидаги “Сирдарё ИЭС” АЖ ва “Зафаробод” подстанцияси оралиғида иккита 220 кВли ҳаво тармоғи ва 220/110/10 кВли “Зафаробод” подстанциясини қуриш” лойиҳаси;
- “Қашқадарё вилоятидаги 500/220/110/10 кВли “Ғузор” подстанцияси ва 220/110/10 кВли “Амир Темур” подстанцияси оралиғида 220 кВли “Л-Азамат-2” ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси;
- Самарқанд вилояти Нуробод районида “100 МВт қувватли қуёш фотоэлектростанцияси қурилиши” (220 кВли “Л-17-Қарши” ҳаво линиясида кириш-чиқиш тугунини ҳосил қилиш) лойиҳаси;
- “Қашқадарё вилоятидаги 220/110/10 кВли “Амир Темур” подстанциясида 125 МВА қувватли Т-1 автотрансформаторини ўрнатиш”  лойиҳаси.

  Бир ўз билан айтганда, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз навбатида республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Жамият тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

 Хусусан:

 2021 йилда модернизация ва реконструкция дастури асосида жами 15 та подстанцияларда қўшимча 1568 МВА қувват ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойлигида 11 та подстанцияларда,

 шундан:

 Тошкент вилояти “Чирчиқ” подстанциясида – 2 дона (200 МВАли) 150 МВА;
Қорақалпоғистон Республикаси “Беруний” подстанциясида – 1 дона (125 МВАли) 125 МВА;
Хоразм вилояти “Хоразм” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 75 МВА;
Фарғона вилояти “Ўзгариш” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 50 МВА;
Бухоро вилояти “Қуйимозор” подстанциясида – 2 дона (63 МВАли) 63 МВА ва 1 дона (125 МВАли) 65 МВА;
Қашқадарё вилояти “Амир Темур” подстанциясида – 1 дона (125 МВАли) 125 МВА;
Навоий вилояти “Горная” подстанциясида – 1 дона (63 МВАли) 43 МВА ва “Химия” подстанциясида – (200 МВАли) 200 МВА;
Самарқанд вилояти “Каттақўрғон” подстанциясида – 2 дона (200 МВАли) 150 МВА;
Наманган вилояти “Қизил-ровот” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 200 МВА;
Андижон вилояти “Хакан” подстанциясида – 1 дона (200 МВАли) 200 МВА  юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб ишга туширилди ва 1446 МВА қувватга оширилди.

  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 05 январда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси томонидан 5-сонли буйруқ имзоланди. Қарорга асосан 2021 йил умумий қиймати 124,0 млн АҚШ доллар (1 351,6 млрд.сўм) 10 та лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан:

 Соҳа маблағлари ҳисобидан – 16,59 млн АҚШ доллар (180,9 млрд. сўм);
Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 107,4 млн. АҚШ доллар (1 170,7 млрд. сўм) ташкил этади.

 2021 йил тўққиз ойликда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 69,5 млн АҚШ доллар (757,45 млрд. сўм) маблағ ўзлаштирилиб, режага нисбатан 156,2 фоизга (режа 44,5 млн АҚШ доллар ёки 484,9 млрд. сўм) жумладан:

-  Соҳа маблағлари ҳисобидан – 27,9 млн АҚШ доллар (304,9 млрд. сўм);

-   Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 41,08 млн АҚШ доллар (447,8 млрд. сўм) бажарилди.

 Жорий йил якунига қадар умумий қиймати 58,0 млн АҚШ долларли 3 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган, шундан:

 - “Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган 500 кВ “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси қиймати 14,8 млн АҚШ доллар.

- “500кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500кВли "Сурхон" подстанциясидаги ОТҚни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси қиймати 32,0 млн АҚШ доллар.

- “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси қиймати 11,2 млн АҚШ доллар.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги “Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 146-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй манзилида етти қаватли маъмурий бино қурилиши амалга оширилмоқда.

 Етти қаватли асосий бино Б корпуси қуриб битирилди ва пардозлаш ишлари давом этмоқда. В корпусда пойдевор қуйиш ишлари тугатилди.

 Маълумот ўрнида: Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасида жами 10 нафар ходимлар меҳнат фаолияти олиб боради.

 Ҳурмат билан,

Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси жамоаси

 ✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>