Янгиликлар
Бугун, 2021 йил 24 сентябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалари қўмитаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди
  • 24.09.2021
  • 264

  Бугун, 2021 йил 24 сентябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалари қўмитаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда Акциядорлик жамияти тасарруфидаги филиал, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бошқарма ҳамда тузилмадан мутахассислар видеоконференцалоқа шаклида масофадан туриб иштирок этишди.

  Семинар мавзуси:  “ГЕНДЕР СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ”

  Семинарда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалари қўмитаси раиси ўринбосари М.М.Парпиев, “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурмонова ҳамда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори, катта лейтенант М.Р.Сафаровалар мавзуга оид масалалар юзасидан маъруза қилишди.

 

✍️ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>