Қизиқарли хабарлар
Қуёш елкани билан жиҳозланган суперяхта
  • 24.09.2021
  • 839

  Дизайнер Курт Странд шамол талаб этмайдиган ва истеъмол қилгандан кўра кўпроқ энергия ишлаб чиқариш имконига эга 160 метрли қуёш елкани билан жиҳозланган яхтасини намойиш этди.

  “Florida” яхтасида углерод толасидан ясалган устунлар ўрнатилган. 80 метр баландликдаги уч қанотли елкан электро-гидравлик бўлиб, охирги ишлаб чиқарилган қуёш панеллари билан жиҳозланган.

  Шамол бўлмаганда, суперяхта "қуёш елкани" режимида ишлайди.  Электр аккумулятор батареясида сақланади ва ундан водород ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Қайд этилишича, ёқилғи сарфини камайтириш тахминан 90%ни ташкил қилади.

  #қуёшэнергияси

  @Clearenergy

  https://t.me/clearenergy/1155

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>