ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ТАЪЗИЯ.....
  • 17.09.2021
  • 271

 Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Нуруллаев Лутфулла Иноятович 69 ёшида вафот этди.

  Л.И.Нуруллаев 1952 йилда таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1974 йилда Ўзбекистон энергетика вазирлиги «Ўзэнергосозлаш» корхонасида иссиқлик ускуналарини созлаш цехи муҳандислигидан бошлаган ва 1991 йилга қадар вазирлик тизимидаги турли лавозимларда фаолият юритган. 1991-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда турли лавозимларни, 2019-2020 йилларда “Иссиқлик электр станциялари” АЖда маҳаллийлаштириш масалаларини мувофиқлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаган.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бутун меҳнат фаолиятини энергетика соҳасига бахш этган, меҳрибон устоз, ажойиб инсон, фидоий энергетик Нуруллаев Лутфулла Иноятовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Л.И.Нуруллаевнинг ёрқин хотираси энергетиклар қалбида доимо сақланиб қолади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» Акциядорлик Жамияти

>