Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг бир қатор фидоий ишчи-ходимлари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1363
Бу каби тадбирлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча магистрал электр тармоқлари филиалларида ўтказилди. “Фарғона магистрал электр тармоқлар” филиалида ҳам давлат мукофоти соҳиблари бор.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг барча жабҳаларини салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, давлат хизматини ислоҳотлар руҳига мос рақобатдош раҳбар ва мутахассислар билан таъминлаш мақсадида таъсирчан ҳамда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Келажак лидерлари” кўрик танлови тўрт босқичда ўтказилди.
Ушбу танлов танловда иштирок этган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлар” АЖ тасарруфидаги “Фарғона магистрал электр тармоқлар” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси Ойбек Ғайратжонович Джалолов танлов якунларига кўра ғолиб деб топилди.
Танлов якунида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозоров томонидан ғолибга эсдалик совғалари ва ғолиблик сертификати топширилди.
Шу муносабат билан “Фарғона магистрал электр тармоқлар” филиалида барча ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ойбек Ғайратжонович Джалолов корхона раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
✍️ “Фарғона магистрал электр тармоқлар” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati