ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Қораўзак шамол электр станцияси тендери бўйича таклифлар сўрови якунланди
  • 07.09.2021
  • 424

  2021 йилнинг 6 сентябрь куни соат 18:00да Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши юзасидан тендер ўтказиш учун салоҳиятли инвесторларнинг таклифлари бўйича сўров якунланди.

  Давлат-хусусий шериклик тамойили асосидаги ушбу тендер Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг техник кўмагида амалга оширилди.

  Тендер жараёни бир қатор босқичларда бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 22 май куни дастлабки танлов иштирокчиларига таклифлар бўйича сўров юборилди. Шунга кўра, куйидаги компанияларнинг конвертлари тақдим этилди:

1) Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (MASDAR),

2) International Company for Water and Power Projects (ACWA Power),

3) Voltalia.

  Айни пайтда қабул қилинган таклифлар кўриб чиқилмоқда. Хусусан, тендер комиссияси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Молия вазирлиги вакилларини ўз ичига олган.

  Кўриб чиқиш давомида потенциал инвесторларнинг тижорат, шунингдек ҳуқуқий ва техник маълумотлари баҳоланади.

  Ушбу босқич якунида Тендер комиссияси дастлабки танловдан ўтган тендер иштирокчиларини аниқлайди, улар лойиҳа бўйича ўз молиявий таклифларини тақдим этадилар.

  Ўзбекистон Ҳукумати Япония Ҳукумати ва ЕТТБ аксиядорларига энг яхши халқаро тажрибага мувофиқ лойиҳани амалга оширишга ҳисса қўшаётган донорлик ва техник қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилигини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1445

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>