Янгиликлар
99 мингта уйга етадиган электр манбайи – Қибрайда турклар қураётган ИЭСдан репортаж
  • 23.08.2021
  • 353

  Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 мегаватт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси қурилмоқда. Лойиҳа 2022 йилнинг март ойида якунлангач, тахминан 99 минг хонадон электр энергияси билан таъминланиши режалаштирилган.

 

  Туркиянинг “Cengiz Energy” компанияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қурмоқда. Бу ҳақда ИЭС қурилиши билан танишиш учун ташкил этилган пресс-турдан Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

  Лойиҳа директори ўринбосари Cанер Карабайга кўра, лойиҳа 2022 йилда тўлиқ ишга тушади.

  “Айни кунда 380 нафар ходим ишлатяпмиз, уларнинг 38 нафари турк ва қолганлари ўзбекистонликлар. Ходимлар нафақат Қибрай, балки бутун Ўзбекистондан. Ўзбекистонлик ходимлар сафимизда электрик ва механик бўлиб ишлашмоқда.

  Бугунга келиб лойиҳа дизайн жиҳатдан 95 фоизга ва умуман олганда 50 фоизга битирилган. Энергетика вазирлигига ваъда берилгани каби 2022 йилда ишга туширишга тайёр қиламиз”, – дейди у.

  Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси 2021 йил 2 февралда қабул қилинган алоҳида президент қарорига мувофиқ амалга ошириляпти.

 

  ИЭС ишга тушгач, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Cengiz Energy” ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида имзоланган битимга мувофиқ, ишлаб чиқарилган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олади.

  “Лойиҳа қиймати 150 миллион AҚШ доллари атрофида баҳоланган. У тўлиқ хусусий инвестор томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳада иккита газ турбинаси ва битта буғ турбинаси ишлатилади, газ турбинаси AҚШда, буғ қозонлари Германияда ишлаб чиқарилган.

 

  Лойиҳа муддати 25 йил, шу муддатдан кейин Ўзбекистон ўзи бу ИЭС керак бўладими-йўқми, ҳал қилади. Ўзбекистонда ишлатилаётган қувватларнинг кунлик максимумини 11 гигаватт деб олсак, бу лойиҳа унинг 2 фоизини, жорий йилда ишга тушадиган бошқа лойиҳалар билан қўшиб ҳисобласак, 7-8 фоизни ташкил қилади”, – дейди Энергетика вазирлиги Электр-энергетика соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш лойиҳа офиси директори ўринбосари Баҳром Умарбеков.

 

  2021 йил 24 март: Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Фидокор” маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари билан лойиҳанинг экологик муҳитга таъсири юзасидан ОММАВИЙ ЭШИТУВ тадбири ўтказилди.

  ✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4971-сонли қарори ижроси: “CENERGO” МЧЖ тақдимоти, Инвестицион лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири бўйича оммавий эшитув, “Фидокор” МФЙ фаоллари билан мулоқот

  Батафсил (матн): https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-03-25

  Батафсил (видео): https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7964

  https://kun.uz/19960733

 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>