Янгиликлар
Online: Айни пайтда «Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида “Муҳим объектларни инженер-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланиши ҳамда саноат ва ёнғин хавфсизлиги таъминлашни ташкиллаштириш мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
  • 20.08.2021
  • 371

  Айни пайтда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Самарқанд магистрал  электр тармоқлари” филиалида “Муҳим объектларни инженер-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланиши ҳамда саноат ва ёнғин хавфсизлиги таъминлашни ташкиллаштириш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

  Тадбирда «Ўзбекистон МЭТ»  АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳайдаров Сарваржон Пазладдинович, Самарқанд вилояти ҳокимияти вакили Яздонов Олмос Аслонович, Самарқанд вилояти миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Турсунов Акмал Пардаевич, Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг ўринбосари Аҳроров Умид Зайнуллаевич, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали директори Қурбонов Файзулла Зубайдуллаевич ҳамда 7 та вилоят магистрал электр тармоқларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этмоқда.

САНОАТ ВА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАШ — МУҲИМ ВАЗИФА

  Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда «Самарқанд магистрал  электр тармоқлари» филиалида “Саноат ва ёнғин хавфсизлиги таъминлашни ташкиллаштириш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

  Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимияти вакили О.А.Яздонов вилоятда саноат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан маълумот берди. Сўнгра Самарқанд вилояти миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.П.Турсунов муҳим объектларни қўриқлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий тайёргарлигини юксалтириш юзасидан қилинаётган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар тўғрисида маъруза қилиб, семинар иштирокчиларининг саволларига жавоб берди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>