ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика хартияси котибиятининг веб-сайтида хартия бош котиби Урбан Руснакнинг 15-17 июль кунлари Ўзбекистонга ташрифи ҳақида маълумот
  • 03.08.2021
  • 313

  Унда У.Руснак “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциясида иштирок этгани қайд этилди.

  “Хартия Бош котиби Марказий ва Жанубий Осиёда барқарор ўсиш учун савдо ва транспорт алоқалари масалалари бўйича сессиясида энергетика транзити ва минтақавий ўзаро боғлиқлик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди”, — дейилади нашрда. – У.Руснак Энергетика вазири Алишер Султанов билан учрашувда Ўзбекистоннинг энергия самарадорлиги бўйича кенгайтирилган ҳисоботи тайёрланаётгани ҳақида маълумот берди. Ҳар икки томон ҳам минтақавий ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш ва барқарор энергетикага инвестиция киритиш шарт-шароитларини яхшилаш борасида келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар”.

  https://t.me/PRMINENERGY/538

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>