Вазирлар Маҳкамасининг “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий ҳафтада “Китобхонлик ҳафталиги”нинг ўтказилиши “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ёшлари томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олингани рост.
Шу муносабат билан “Қашқадарё МЭТ” филиалида ҳам "Китобхонлик ҳафталиги" карантин коидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.
Албатта, тадбирлар асосий иш вазифамизга халақит бермаган ҳолда, филиал раҳбарияти ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилди.
Китобхонлик тадбирларида “Қашқадарё МЭТ” филиали бўлим ва подстанцияларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар, айниқса ёшларнинг жаҳон ва ўзбек адабиётига бўлган қизиқиши юқори эканлиги намоён бўлди.
✔️ Энди қашқадарёлик ёш энергетиклар видеочеленжга тайёргарлик кўришмоқда.
✍️ "Қашқадарё МЭТ" филиали Ёшлар Иттифоқи ташкилоти аъзолари