«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сонли Фармони талаблари бажарилмоқда
  • 16.07.2021
  • 659

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ижро учун қабул қилинди. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан имзоланган 2021 йил 22 июндаги 196-сонли буйруқ масъул ходимлар томонидан ижро этилмоқда.

  Хусусан,

☑️ Фармоннинг 7а-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

  1️ Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақолалар, расмий баёнотлар, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда янграган саволларга жавоблар, Акциядорлик жамияти раҳбарининг интервьюлари, хизмат сафари ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари, шунингдек, харидлар ҳамда тендерлар ҳақидаги эълонлар, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бўш иш ўринлари, молия ва бухгалтерия ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилишларига оид маълумотлар ҳисобот жадваллари шаклидаги иловалар орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

  2️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами 71/236-68-08 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6854 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Халқ қабулхонаси» рукнида Жамият бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг қабул кунлари, қабул қайдномасига ёзилиш учун Жамият бошқарув раиси ёрдамчисининг телефон рақамлари эълон қилинган.

  3️ Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн  ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида  мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

  4️ Шунингдек, Жамиятнинг  uzbekistonmet.uz  веб-сайтига: 8 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари; 26 та Президент Қарорлари;  16 та Президент Фармонлари; 18 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари; 9 та Норматив ҳужжатлар; 2 та Халқаро ҳужжатлар ва бир нечта Йўриқнома ҳамда Низомлар ўзбек тили кирилл ва лотин графикасида, рус тилида ҳамда қисман инглиз тилида жойлаштирилган. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, веб-сайтнинг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (Адлия тизимидаги янгиликлар) бериб борилади.

  5️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Фото  ва видео   ҳамда инфографика  маҳсулотларидан кенг фойдаланилмоқда.

☑️ Фармоннинг 4-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

  Шунингдек, Жамият веб-сайтида «Акциядорлар учун» номли рукн ва унинг таркибида қуйидаги нимрукнлар: “Бошқарув ва назорат органлари” — 6 та кичик рукнлар; “Очиқ маълумотлар” — 6 та кичик рукнлар ва “Ички ҳужжатлар” — 3 та кичик рукнлар таркибида Жамиятнинг Устав фонди, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзолари, Корпоратив бошқарув комплекси, Ички низом, Бизнес-режа, Эмитент ҳисоботлар, Дивиденд тўлаш, Қимматли қоғозлар, МҲХС — Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, Аудиторлик хулосаси, Корпоратив бошқарув кодекси, Муҳим фактлар каби бўлим маълумотлари мавжуд.

  Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунларига риоя этиш, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, шунингдек, Энергетика вазирлиги буйруқ ҳамда кўрсатмаларига амал қилган ҳолда Жамият фаолиятининг  очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда.

✍️ Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>