Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди
  • 02.07.2021
  • 596

  Бугун, 2021 йилнинг 30 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мажлислар залида Акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритгани муносабати билан халқаро сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда СЕRT International s.r.o. Ўзбекистондаги вакили Марат Хабибулин “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги барча ходимларни улкан ютуқ — ISO сертификатини олгани билан муборакбод этди.

 

  Маросимда таъкидландики, мазкур сертификат Акциядорлик жамияти фаолиятининг коррупцияга қарши стандартларга мос эканлиги ҳамда ташкилотда порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш тизими мавжудлиги учун берилгани, шунингдек, ташкилот мамлакат ташкилотлари ичида биринчи ўнталик рейтинги ичида ушбу сертификатга эга бўлгани алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари кўрсатиш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр экани халқаро ташкилот вакиллари томонидан мамнуният билан қайд этилди.

 

  Сертификатни топшириш маросимда иштирок этган СЕRT International s.r.o.нинг Ўзбекистондаги вакили Марат Рамильевич мазкур сертификат берилишида ташкилот фаолиятидаги коррупцияга қарши кураш тизими қай даражада эканлиги атрофлича ўрганилиб, халқаро стандарт талабларига мувофиқ таҳлил қилингани, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ биринчи бўлиб мазкур халқаро сертификатни қўлга киритганини алоҳида эътироф эди. Унинг фикрича, ушбу сертификат ташкилотнинг коррупцияга қарши курашда давлат органлари ва ташкилотлари ичида етакчи эканлигини англатади. Қолаверса, бошқа ташкилотлар ҳам, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ хусусий, бундай сертификациялаш жараёнидан ўтиши халқаро ташкилот вакили томонидан билдирилди.

Қисқа қилиб айтганда, ушбу сертификат Жамият фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади.
 

  Хўш, сертификатга лойиқ деб топилиш жараёни қандай кечган эди?

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан коррупцияга қарши курашиш стратегиясининг биринчи босқичи 2020 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилди. Бу пайтда юқори турувчи ташкилотлар, Адлия вазирлиги, кейинроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупция хавфлари ва фактларини, ходимларнинг ўз ваколатини суиистеъмол қилиши ёки зарур пайтда ҳаракатсизлиги ҳолатларини аниқлаш мақсадида кенг жамоатчиликни ёрдамга чақирди. Жамоатчилик назорати — мамлакатда раҳбар ходимларнинг жавобгарлигини оширишга имкон яратиб бергани рост.

  Акциядорлик жамиятида ҳам юқори ташкилотларнинг тегишли тавсия ва кўрсатмаларига асосан Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ташкил этилди. Коррупция хавфига мойил бўлган вазифалар (ваколатлар) ва лавозимлар рўйхати шакллантирилди. Ходимларни бўш иш ўринларига танловлар асосида ишга олиш ва ходимларни танлов йўли билан ишга қабул қилиш йўлга қўйилди. Бунинг учун ташкилот фаолиятига тааллуқли очиқ маълумотлар uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига, шу билан бирга, тегишли тартибга кўра, Ҳукуматнинг очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб борилди.

 

  Жараённинг иккинчи босқичи 2021 йилнинг январь ойидан май ойигача амалга оширилди. “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандарти асосида жамиятнинг 10 дан зиёд ички ҳужжатлари тубдан янгиланди. Ҳужжат алманишиш ҳамда ижро жараёнини назорат қилиш рақамли технологиялар ёрдамида шаффоф шакл босқичларига ўтказилди.

  Филиал, бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматларнинг йиллик ҳисоботлари “Сарҳисоб” рукнлари орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилди. Жамиятда 2 та қўшимча: Ягона ва Ишонч телефон рақамлари ўрнатилиб, мурожаатлар қайд этилиши ва тегишли тартибда мурожаатлар юзасидан ҳисобдорлик юритиш йўлга қўйилди.

  Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилишда ва compliance тизимида ходимлар томонидан қоидабузарликни хабар қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди:

•  Махсус «ишонч телефони» +998 71 -208-56-49ажратилди;

• Алоҳида электрон почта (biznesetika@uzbekistonmet.uz) очилди ва маъсул ходим бириктирилди;

• Совғалар ва унга тенглаштирилган қимматбаҳо буюмларни рўйхатдан ўтказиш реестри шакллантирилди.

 

  Учинчи навбатда, кўрилган чора-тадбирлар натижасида Акциядорлик жамияти фаолиятининг барча йўналишларидаги коррупциявий шарт-шароитларни минималлаштириш ҳисобига коррупция ҳуқуқбузарлиги минимал даражага туширилди. Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасидаги коррупция ва унинг оқибатлари тўғрисида семинарлар ўтказилди.

  Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида “Мурожаатлар” рукни орқали жамоатчилик вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилди. Электрон саҳифага вилоят магистрал электр тармоқлари тўғрисидаги барча маълумотлар, жумладан уларнинг раҳбарлари, жойлашган манзили ва телефон рақамлари жойлаштирилди.

 

Мисол тариқасида uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган айрим маълумотнома ва ҳисоботларни эътиборингизга тақдим этамиз:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда «Коррупцияга қарши кураш, бизнес этика ва шаффофлик» мавзусида видео-семинар бўлиб ўтди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/182
2019 йил сарҳисоби: «Кредит маблағлари ўз вақтида сўндирилиб, пеня ва юқориловчи фоизлар маблағлари иқтисод қилинди»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/234
 
2019 йил сарҳисоби: «Жамият фаолиятининг ҳуқуқий асослари — тараққиёт сари одимлашдаги ишончли қадамларга тенг»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/242
Ҳар бир ишда маънавият устувор бўлмоғи лозим
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/403
Президент қарорлари ижроси: Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/813
uzbekistonmet.uz: Президент қарорларига мувофиқ давлат харидлари шаффофлиги таъминланиб, шартномавий келишувлар самарадорлиги оширилмоқда
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/465
 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/568
 
Жамоатчилик эътиборига электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилмоқда (инфографикали тақдимот)
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/901
Энди давлат органлари ҳамда ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботларни веб-сайтларига жойлаштириб, жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этади
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1175
 

  Тўртинчи босқич 2021 йилнинг июнь ойи давомида амалга оширилди. Яъни, “СERT International” s.r.s. халқаро ташкилоти томонидан Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаш бўйича аудит текширувлари ўтказилди. Ўтказилган аудит натижаси кўра ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлик сертификати берилгани қайд этилди.

 

  Бир сўз билан айтганда, коррупцияга сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганиш ҳамда жамиятни бундай балодан қутқариш — кенг жамоатчиликни, халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири. Бинобарин, иқтисодиётимизни янада жадал юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш бевосита коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши билан чамбарчас боғлиқ. Бу мақсад йўлида барчамиз бирлашишимиз, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлишимиз, коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсатини нафақат қўллаб-қувватлашимиз, балки унда фаол иштирок этишимизни бугунги даврнинг ўзи тақозо этаётганини унутмаслигимиз лозим.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ISO 9001 халқаро стандартининг сифат менежменти сертификатига эга бўлди

 ⇒ https://kun.uz/10524618

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

  Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2021 йил феврал ойида ISO 9001 халқаро стандартининг сифат менежменти сертификатига эга бўлган эди.

Нигора Абдуллаева, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Молиявий менежмент, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғи

Қўшимча маълумотлар:

https://t.me/energetika_xabarlari

http://minenergy.uz/uz/news/view/1336

https://kun.uz/news/

https://kun.uz/53127161

https://uza.uz/uz/

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>