Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 30 июнь — Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.
“Ёшлар куни” байрам тадбирлари “Ўзбекистон ёшлари замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз маънавияти ва тафаккури билан барчага ибрат ҳамда намуна бўлиши керак” ғоясини ўзида мужассам этади.
Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7515
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ марказий аппаратида ҳам ушбу ғояларни мужассам қилган ҳолда, Жамият фаолиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ва Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ишларидаги фаоллиги учун Акциядорлик жамияти Марказий аппарати ходимларидан қуйидагилар:
1. Маҳмудов Ғофуржон Нўмонжон ўғли, Марказий реле ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати бўлими муҳандиси;
2. Жўраев Ғиёсиддин Шамсиддин ўғли, Электр энергиясини технологик сарфларини таҳлил қилиш бўлими муҳандиси;
3. Тожиев Бехзод Бекмурод ўғли, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими мутахассиси;
4. Юлдашев Шоҳруҳ Рахматжон ўғли, Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бош мутахассиси;
5. Муқимов Маҳмуджон Адҳамжон ўғли, Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;
6. Ҳасанова Диёра Хуршид қизи, Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси 2-тоифали иқтисодчиси
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов номидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негиздаги асосий вазифалардан бири — ёшларни баркамол авлод сифатида камол топишлари учун барча шарт-шароитлар яратишдан иборатлиги барчага маълум. Ўтиб бораётган 2021 йилимиз ҳам бежизга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланмади.
Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7165
Шунингдек, Акциядорлик жамиятимиз ёшларига мукофот пуллари тақдим этилиши белгиланди. Уларни илмга чанқоқлик, уйғоқ нигоҳ, шижоат, ташаббус ва куч-салоҳият тарк этмаслиги хусусида яхши тиклаклар билдирилди.
Эслатиб ўтамиз: кеча, 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов иштирокида ўтказилган видеоконференцалоқа шаклидаги мулоқот давомида ёшларнинг жорий йил июль-август ойларида Ёшлар форумини ўтказиш ташаббусини раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланди.
Азизбек Ботиров, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти сардори
❗️ Барча ёшлар ўқиши ва билиши шарт!
ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1193
PREZIDENT SHAVKAT MIRZIYOYEV VA O‘ZBEKISTON YOSHLARI
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/1193
ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ И МОЛОДЕЖЬ УЗБЕКИСТАНА
https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1193
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati