Янгиликлар
ҚЎШНИ ДАВЛАТ ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛИБ, ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНДИ
  • 03.06.2021
  • 348

  ОАВ: «Янгийўлдаги электр энергиясидаги муаммолар бўйича Энергетика вазирлигига сўровнома-пост юборилди. Жавобини кутамиз!!!»

  https://t.me/Yangiyolliklar/22769

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига таяниб хабар беради:

  ❗️Кеча, 2021 йил 2 июнь куни кучли шамол пайтида, аниқроғи соат 20:31 да 22- ва 23-сонли гидроэлектрстанциялар оралиғидаги 110 кВ кучланишли электр тармоғи қисқа туташув туфайли фавқулодда ўчган.  Мазкур ҳаво линияси «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибида бўлиб, ушбу электр тармоғининг бир қисми Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган.

  ⚒ Бугун, 3 июнь куни соат 14:00да ушбу линиянинг 74- ва 75-сонли таянч устунлари орасида узилган сим уланиб, электр тармоғига кучланиш берилди. Мазкур носозлик жойини аниқлаш, таъмирловчи бригада чегара постидан ўтиб, носозликни бартараф этиш учун одатдагидан кўпроқ вақт талаб этилди.

  ‼️ Носозлик содир бўлган электр тармоғини таъмирлаш пайтида қўшимча юклама билан ишлаган бошқа линиялар автоматик ҳимоя амалиёти туфайли ўчиб қолишининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти туманларининг айрим ҳудудларига чеклов киритишга мажбур бўлинган эди.

  ☑️ Айни пайтда электр таъминотида чекловлар мавжуд эмас. Паст кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган созлаш-таъмирлаш ишлари ҳақида батафсил маълумотларни «"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot» — https://t.me/hetmuloqot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>