Янгиликлар
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ БАЖАРИЛДИ
  • 22.09.2019
  • 735

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарори асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Республикамиз ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияларда ускуналарни янгилаш (модернизация) ишлари олиб борилмоқда.

Бугун мазкур лойиҳанинг бир қисми — Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 125 МВА ли автотрансформатор ўрнига 200 МВА ли АТ-2 автотрасформатори ишга туширилди. 200 МВА ли АТ-1 автотрансформаторида текширув-синов ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади магистрал тармоқ электр ускуналарининг мукаммал таъмирлаш харажатларини маънан эскирган подстанциядаги элементларни алмаштириш ҳисобига камайтиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сонли мажлис баёнининг 106-бандида Жиззах вилоятидаги 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясидаги мавжуд қуввати 125 МВа ли Т-2 куч трансформаторининг 200 МВА га алмаштириб ишга туширилиши кўрсатилган эди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ушбу топшириқнинг ижроси таъминланди. Эндиликда иш қуввати оширилган «Жиззах» подстанцияси вилоят аҳолиси, ижтимоий соҳа, ўрта ва кичик бизнес объектлари ҳамда йирик саноат истеъмолчиларини узлуксиз электр энергиясини таъминлаб беради.

Маълумот ўрнида: мазкур подстанциядаги 7 та 110 кВли ҳаво линияси Жиззах вилоятидаги 100 дан ортиқ 110 кВ ва 35 кВ подстанцияларини электр энергияси билан таъминлайди.

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Telegram

Манба: facebook

Манба: darakchi.uz

>