ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Онлайн: Айни пайтда Ўзбекистонда нашр этилаётган илмий журналларни Халқаро маълумотлар базаларига киритилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
  • 11.05.2021
  • 396

  Айни пайтда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистонда нашр этилаётган илмий журналларни Халқаро маълумотлар базаларига киритилиши масалалари юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилот ва идоралардан қатнашаётган 200 нафардан зиёд масъул ходимлар қаторида «Ўзбекистон миллий электр тамоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам иштирок этмоқда.

 

  Ҳозирги вақтда халқаро маълумотлар базаларида илмий ноширлик ишларининг кўпайиши жаҳон бозорида жадал ривожланаётган рақобатни келтириб чиқармоқда. Илмий даврий нашрларнинг сифатини яхшилаш мамлакатда илмий жамоатчиликнинг самарадорлигини оширишнинг долзарб вазифаларидан биридир.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги  ПФ-6097-сонли “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига биноан, маҳаллий журналларни Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган маълумотлар базаларига киритишга қўмаклашиш мақсадида Илмий-техник ахборот маркази томонидан халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбати ўтказилмоқда.

 

  Ушбу хорижий экспертлар иштирокидаги давра суҳбатида илмий даврий нашрларнинг сифатини яхшилаш бўйича ҳамда етакчи маълумотлар базаларида маҳаллий журналларнинг босқичма-босқич киритилиши юзасидан “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга қаратилган бошқичлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.  

 
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник ахборот марказининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясига асосан маҳаллий олимларнинг илмий натижаларини илмий-техник ахборотнинг халқаро базаларида тарғиб қилиш ҳамда илмий журналларнинг таҳририятлари ва ходимлари учун тадбирлар ўтказиш, шунингдек, ишлаб чиқилилган “Йўл харитаси” га асосан белгилаб олинган вазифалар бўйича Марказ томонидан кўмаклашиш ишлари давом этирилади.

  Давра суҳбатида иштирок этаётган хорижий маърузачилар:

1. Джеффрей Робенс – Springer Nature нашриётининг таҳририят тараққиёти бўйича менежери.
2. Элизабет Детисова Рингуэр – Springer Nature нашриётининг Стратегик ҳамкорлик бўйича менежери.
3. Арефьев Павел Геннадьевич – Россия илмий электрон кутубхонасининг – «eLibrary.Ru» таҳлилий бўлими бошлиғи.
4. Мукашева Лязиза Адилевна – Clarivate компаниясининг Марказий Осиё минтақасидаги расмий вакили.
5. Парамонов Сергей Викторович – John Wiley & Sons, России ва МДҲ давлатларининг ҳудудий расмий вакили.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>