Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИ «GLOBAL MARKETS» ЖУРНАЛИ НИГОҲИДА
  • 18.09.2019
  • 672

Бугун, 18 сентябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига дунёнинг нуфузли нашрларидан бири — «Global Markets» журнали мухбири Люси Фицжорж-Паркер ташриф буюрди. Журналистга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилишди.

Фицжорж-Паркер хоним Ўзбекистон Республикасининг энергетика тизими, хусусан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолияти ҳақидаги саволларига Жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Холиқ Бобоёрович Элмуродов жавоб берди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, «Global Markets» журнали мухбири Ўзбекистон Республикасининг энергетика тизими ҳақида информацион-таҳлилий мақолалар ёзиб, журналнинг махсус сонини нашрга тайёрлашга масъул бўлган журналист сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уни асосан охирги 2-3 йилда Ўзбекистон энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар, истиқболдаги режалар ва инвестицион лойиҳаларга тааллуқли саволлар қизиқтиради. Мухбир журнал саҳифалари орқали мамлакатимизнинг энергетика соҳасига ўзининг сармояси билан кириш истагини билдирган халқаро компания ва фирмалар учун дастлабки маълумотларни тақдим этади.

Шунингдек, Фицжорж-Паркер хоним Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва Молия вазирликларида, бундан ташқари, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва бошқа соҳа ташкилотларида бўлиб, раҳбарлар ва мутахассислардан интервью олишни режалаштирган.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Telegram:

(t.me/uzmetaxborotxizmati)
Facebook: 

(facebook.com/Ўзбекистон-миллий-электр-тармоқлари)
 

>