Янгиликлар
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
  • 22.10.2019
  • 742

Бугун, 22 октябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маъмурий биносининг мажлислар залида Осиё Тараққиёт Банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Унда «220 кВли Тахиатош ИЭС– Хоразм ПС–Саримой аҳоли яшаш жойи (Хоразм вилояти) электр узатиш линиясини қурилиши» номли инвестицион лойиҳасидан иқтисод қилинган 100 млн АҚШ доллари ҳисобидаги маблағларни «Сирдарё ИЭСдан–220кВли ҳаво линиясини ва 220кВли «Зафаробод» подстанциясини қуриш» ҳамда «Гузар-Регар» номли лойиҳаларига йўналтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

 

Учрашув давомида мазкур лойиҳаларга тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди, ўзаро келишувлар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>